Ихтиёр Тошпўлатов: “Бўлажак мавсумда ҳам "Сўғдиёна"да қолмоқчиман”
21 янв 2017 18:56
Новости
Ихтиёр Тошпўлатов: “Бўлажак мавсумда ҳам "Сўғдиёна"да қолмоқчиман”
Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Машъал”дан “Сўғдиёна” таркибига ижара асосида келиб қўшилган Ихтиёр Тошпўлатов ўз ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.
У жамоа сафида 5та голга муаллифлик қилди ва жамоа учун асосий бўлган ғалабаларни келтирди. Ҳозирги кунда футболчи “Сўғдиёна” таркиби билан йиғинда иштирок этмоқда. Ихтиёр Тошпўлатовнинг кейинги фаолияти ҳақида қизиқдик ва у сайтимиз учун интервью берди.
- “Сўғдиёна” менинг фаолиятимда бурулиш ясаган жамоа. Мен бу жамоа билан янада ўйинларимни кучайтирдим ва ўз устимда ишлашда давом этдим. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа билан бир оиладекмиз. Даврон Файзиевга менга ишонгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. Ишончини оқладим деган умиддаман. Албатта, кўпчилик жамоани тарк этди ва менга ҳам кейинги фаолиятим ҳақида кўплаб саволлар бўлди.
Менинг амалдаги шартномам “Машъал” жамоаси билан бўлса-да, “Сўғдиёна” таркибида фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Ушбу жамоага ёрдам беришга тайёрман, аммо бунинг учун икки клуб ўзаро келишишлари керак. Агар бў масала ҳал бўлса, ўйинимни ўз вилоятим жамоасида давом эттириб, жиззахлик мухлисларни хурсанд қилмоқчиман", - дейди Тошпўлатов.
Дилдора Холбоева

Комментарии