RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  7 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  96 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Ихтиёр Каримов: “Мухлисларимиз ёрдамига ишонамиз” Новости

Ихтиёр Каримов: “Мухлисларимиз ёрдамига ишонамиз”

Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин анъанага кўра, мураббийлар фикри билан ҳам қизиқдик.

Жумладан “Оқ бўрилар” жамоасида бош мураббий вазифасини вақтинчалик бажараётган Ихтиёр Каримовнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Энг биринчи галда, барча жамоаларга бўлгани каби, “Олмалиқ”га нисбатан ҳам ўз ҳурматимизни билдириб қоламиз. Жамоа мамлакат футболида ўз ўрни, обрўси ва мавқеига эга. 

Биз билан олмалиқликлар ўртасида ҳозирги кунга қадар кечган барча баҳслар кескин ва қизқарли курашлар остида, жанговор руҳда ўтган. Энг муҳими мухлислар завқ олишган. Ўйлайманки, бу икки жамоанинг бугунги “тўқнашуви” ҳам худди аввалги йиллардаги сценарий каби ўтади. 

Натижа ҳақида гапирадиган бўлсам, барча бирдек ижобий натижа учун ҳаракат қилади. Омад ва унинг ортидан келадиган ғалаба кучлиларга кулиб боқади. 

Ғузорда, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида, уларнинг қўллаб-қувватлашлари остида тўп суришимиз жамоамизга ўзгача куч бағишлайди. Айнан мана шу куч, далда ютуғимиз йўлида муҳим аҳамият касб этади. Биз мухлисларимизга ишонамиз, улар эса бизга. Ишончни оқлаш учун эса бор кучимизни фақат ғалаба қозонишга қаратамиз. 

Таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шогирдларим бугунги учрашувга жанговор ҳолда, ғалаба иштёқида шай ҳолатда туришибди. Айниқса, жисмоний тарафдан ишларимиз кўнгилдагидек бормоқда. Хабарингиз бор, яқинда мураббийлар гуруҳимизга тажрибали мутахассис, Осиё футбол Конфедерациясининг мураббийларни ўқитиш бўйича амалдаги инструктори, жисмоний тайёргарлик бўйича бир қатор халқаро курслар иштирокчиси Зоир Ҳасанов келиб қўшилди. У бундан буён “Шўртан”да футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига масъул сифатида иш олиб боради" - дейди Ихтиёр Каримов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика