RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  5

Ивор Вейцер "Бухоро"ни тарк этдими? Новости

Ивор Вейцер "Бухоро"ни тарк этдими?

Бир неча кундан буён бухоролик футбол ишқибозлари орасида Ивор Вейцер жамоани тарк этгани тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлди ва кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хорватиялик легионерга мурожаат қилдик ва миш-мишларга узул-кесил нуқта қўйишни мақсад қилдик.

“Бугунги кунда футболчилар тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлиши бу табиий ҳол саналади. Мен “Бухоро”ни тарк этганим тўғрисидаги маълумотларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бугунги кунда менда жароҳат борлиги туфайли жамоамга ёрдам бера олмаяпман. Шу сабабли маълум муддат Тошкентда даволаниш билан бандман. Расмий тарзда маълум қиламан-ки, мен “Бухоро”ни тарк этганим йўқ. Насиб қилса яна 5-6 кунлик даволанишдан сўнг яна машғулотларга қайтаман ва “Локомотив” билан ўйинга қадар тўлиқ тикланиб, ушбу учрашувда жамоамга ёрдам беришга тайёр бўламан”-деди Ивор Вейцер.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика