RU

Последние новости

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  3 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  172 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Иван Йосович: “Мавсумни юқори ўринларда якунлашимизга ишонаман. Мухлисларсиз қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ” Новости

Иван Йосович: “Мавсумни юқори ўринларда якунлашимизга ишонаман. Мухлисларсиз қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ”

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги “Қўқон-1912” жамоаси иккинчи даврани бир қатор очколарни йўқотиш билан бошлади.

Биз бу борада ва бўлажак ўйинлар ҳақида жамоанинг сербиялик футболчи Иван Йосовичнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Биринчи даврани жуда яхши ўтказдик. Натижа ҳам ёмон бўлмади. Иккинчи даврани эса аксинча ёмон бошладик, ўйин жиҳатдан мағлуб бўлмаган бўлишимиз мумкин. Лекин, футболда натижа муҳим аҳамият касб этади. “Бухоро” билан ўйинда оҳирги дақиқаларда гол ўтказиб аламли дуранг қайд этдик. Бу футболдан бўлиб турадиган ҳолат ҳисобланади. Жамоамизда ажойиб ва ўз ишининг усталари фаолият юритади. Биз бу ҳолатдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Олдинда ўйинлар кўп, керакли очколарни йиға оламиз. Жамоамиз аҳил ва иноқ, кейинги ўйинларда ижобий натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз. Бўлажак рақибимиз “Бунёдкор” ёмон жамоа эмас, ўзига яраша кучли томонлари бор.

“Суғдиёна” билан ўйинда тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ўйин назоратини қўлга олдик, тўпни назорат қилдик. Рақиб биринчи бўлимда иккита вазият яратди ва шунча гол урди. Бу эса уларга руҳий томондан устунлик бериши тайин эди. Иккинчи бўлимда “Суғдиёна” жамоаси қандай шедевр гол урганини кўрдингиз. Қизил карточка ҳам зараримизга ишлади.

Ишонаманки, навбатдаги учрашувларда ҳаммаси яхши бўлади. Омад ҳам бизга кулиб боқишига умид қилиб қоламан. Жамоадаги футболчиларнинг руҳий ҳолати яхши, кайфият аъло даражада. Биз олдиндаги ўйинларда ўз даражамизни кўрсатишимиз керак.

Ўзбекистондаги дебют мавсумим ҳақида, ҳар бир ўйинда муросасиз кураш кечмоқда, очко учун ҳар бир жамоа ҳаракат қилмоқда. Мен ва жамоам учун ҳам мавсум яхши ўтяпти. Йўқотилган очколарни ҳисобга олмаса албатта. Қўқон жамоасини юқори ўринларга кўтарилиши учун ёрам бериш бош мақсадим ҳисобланади. Ўзимнинг яхши ўйинларим билан барчада ижобий таассурот қолдирмоқчиман.

Карантин туфайли ҳали Ўзбекистон билан тўлиқ танишиб чиқмадим. Фақат жамоамиз билан ўйинларга борганда бироз шаҳарни томоша қилдим. Тошкент ажойиб ва чиройли шаҳар экан. Самарқанд ва Бухоро ҳақида ҳакм худди шундай фикрдаман.

“Қўқон-1912” 2-6 ўринлар учун кураш олиб боради. Агарда шу ўринлардан бирини эгалласак мавсумни юқори нотада ўтказган бўламиз.

Мухлисларсиз ўйнаётганимиз ачинарли албатта. Аммо, вазият шунақа. Улар бизнинг 12-ўйинчимиз ҳисобланади. Пандемия шароитида ўйнашга ҳамма кўникиб бормоқда. Бошқа иложимиз ҳам йўқ. Мухлисларсиз қатта ўйнашимизни фарқи йўқ. Шахсан ўзимга Тошкентда ўйнаш ёқди. Нейтрал майдонда икки жамоада ҳам имконият бир хил бўлади”,- дейди Йосович.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика