Иван Соловьёв: "Канчельскис учун "Навбаҳор"да барча тенг эди. "Насаф"да янги марраларни забт этмоқчиман"
27 янв 2022 14:27
Новости
Иван Соловьёв: "Канчельскис учун "Навбаҳор"да барча тенг эди. "Насаф"да янги марраларни забт этмоқчиман"
2019 йилдан бери чемпионатимизда ўйнаб келаётган футболчини мухлислар жуда яхши танишади. "Навбаҳор"даги 3 йиллик фаолияти давомида у қолган легионерларга нисбатан яхши таассурот қолдира олди, дея оламиз. Ушбу мавсумдан бошлаб эса Соловьёв "аждарлар" либосида ҳаракат қилади.
- Иван "Навбаҳор" билан шартномангиз бўлишига қарамасдан клубни тарк этиб "Насаф"га кўчиб ўтдингиз. Наманганликлар сизни олиб қолишни истамадими ёки бу ўзингиздан чиққан ғоями?
- "Навбаҳор"дан кетиш ўзимнинг фикрим эди. Айтганингиздек клуб билан яна бир йиллик шартномам бор бўлишига қарамай жамоамни ўзгартирдим. Менга "Насаф"дан жиддий таклиф борлигини айтишди. Уларнинг чорловини кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ.
- Сизни Қаршига жалб қилган асосий жиҳат нима?
- Бу жамоада футболчиларга бўлган муносабат яхшилигидан хабардорман. "Насаф"нинг инфратузилмасига қойил қолмасдан иложи йўқ. Умуман олганда янги жамоага қўшилганимдан хурсандман.
- "Навбаҳор"да Андрей Канчельскис, Деян Журжевич, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов каби мураббийлар билан ишладингиз. Уларнинг қайси бирига алоҳида таъриф бера оласиз?
- Сиз айтган мураббийлар орасидан энг яхшиси Андрей Канчельскис эди. Унинг даврида жамоа жисмонан жуда яхши тайёргарликка эга бўлган. Андрей Антанасович ўз жамоасидаги футболчиларни яхши кўрарди. Мураббий учун барча бирдек ҳисобланарди.
- 2021 йилги мавсум якунлангач ўзингизда қандай истак бор эди, Ўзбекистонда ёки хорижда фаолиятингизни давом эттириш?
- Албатта Ўзбекистонда қолиб ўйнаш истаги кучлилик қилди.
- Қишки трансферлар вақтида яна қайси клублардан таклифлар олдингиз?
- Кўплари аниқ музокарагача бормади. Фақатгина АГМК алоқага чиқди.
Комментарии