RU

Последние новости

11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   1 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  2 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  4 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  34 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман" Новости

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- Бугун ўйиннинг сўнгигача томонлар жанговарликни ушлаб туришди. Нафақат футболчи ва мураббийлар, балки, мухлислар ҳам ўзига ҳос босимни ҳис қилиб туришди. Ўз навбатида чиройли футбол ҳам бўлди. Биз натижа учун ҳам ўйнай олишимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиблар босим уюштиришини билгандик. Жарима майдончамизда кўплаб тўп узатишлар бўлди, ҳавода тўп учун курашлар кўп амалга оширилди. Ўйин якунида гол уришга улгурмай қолдик. Бу мағлубиятсиз сериямиздаги муҳим очколардан бири ҳисобланади. "Нефтчи" ҳам кучли жамоа эканлигини, сўнгги сонияларгача ўз мақсади, балки, чемпионлик учун ҳам кураша олишини кўрсатмоқда. Мухлисларга ҳам офарин, улар жамоасига ёрдам бериб туришди. Яхши ўйин кўрсатгани учун икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

- Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳакам билан кўп тортишдингиз. Ҳакамлик ҳақида ҳулосангиз қандай?

- Албатта, майдонда доимо эмоциялар билан бўламиз. Баъзида барчасини ҳам обьектив тарзда кўрмаслигимиз мумкин. Тўғриси, футболчиларимнинг кўп сариқ карточка олаётганидан бироз хафа бўлдим. Сариқлар эса тўпланиб, бирор футболчининг навбатдаги ўйинда қатнашмаслигига сабаб бўлади. Ҳакамларнинг ўз қўмитаси бор. Улар ўйинни кўриб чиқадилар ва профессионал тарзда муҳокама қиладилар. Қонун бор, унга риоя қилиш керак. 

- Зенан Займович оддий ҳолатда сариқ олди. Умуман олганда у сўнгги пайтларда кўп гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади.

- Футболчиларга майдонда концентрация керак. У сариқ карточкага лойиқмиди ёки йўқ, билмайман. Ўзингиз билганингиздек, ўйин жуда асабий ўтди. Бундай пайтда доим ҳам ҳиссиётларни жиловлаб бўлмайди. Буларнинг барчаси футболда бўлиб турадиган ҳолатлар. Натижадан бугун қониқдим. Аммо бошқача олиб қараганда, бугун футбол байрами бўлди. 

- Сиз мураббийлик қиладиган жамоалар асосан вақт чўзмасди. Бугун илк марта бундай ҳолатни кўрдик.

- Барчаси ҳам Сиз ўйлагандек эмас. Йигитларга вақт чўзишни, ётиб олишни кўрсатма бермаганман. Бугун мухлислар кўп эди, шу сабабли икки жамоа ҳам фақатгина олдинга ўйнашга ҳаракат қилди. Жуда кўп курашлар бўлди. Биз динамик футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, вақт чўзишни истамаймиз. Барибир якунда натижа асосий ўринда бўлади. Шу сабабли футболчиларнинг ўзи баъзида темпни туширишга ҳаракат қилади. Ўтган ўйинлар давомида ўзимиз учун керакли дарсларни оляпмиз.

- Савол яна вақт чўзиш ҳақида. Жамоанинг кўплаб футболчилари, асосан легионерлари вақт чўзишда кўп иштирок этишди. Бунга мухлисларнинг реакцияси ҳам жуда оғир кўриниш олди. Сиз вақт чўзилишини кўрсатма бермадим, деб айтдингиз. Кейинги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туриши мумкинми?

- Биз шунчаки майдонда ётиб олмадик. Ҳакам эса сариқ карточка берди. Ўшанда жароҳат етказилиши мумкин бўлган ҳолат юзага келганди. Мухлислар ҳеч қачон рақиб томоннинг фикрига қўшилмайди. Келинг, қўмитага борамиз ва ўша ерда нималар бўлганини бирга кўрамиз. Ҳозир ҳакамлик билан шуғулланишни истамайман. Бизда ҳам ҳакамлик билан муаммолар бўлиб туради. Бироқ бундай нарсалар матбуот анжуманида муҳокама қилинмайди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика