RU

Последние новости

22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  6 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  1 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  1 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  33 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  39 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  52 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  15 18:34"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди  20 18:24Шомуродов биринчи бўлимда алмаштирилди  11 18:05"Канте трансфери учун Эрдўғанга раҳмат". "Фенербахче" президентидан кутилмаган баёнот  1 16:44"Реал Мадрид" — анархия, "Барса" — тартиб". "Альбасете" футболчиси грандларни солиштирди  12 16:22"Аввал узр сўра!" Собиқ ҳакам Лапортани ер билан битта қилди  28

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди" Новости

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди"

Coca Cola Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди, рақиблар деярли тўлиқ ўйин бир киши кам бўлиб сифатли ўйнади. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, ўйинни қайта қуришни истадик. Биринчи бўлимда ҳаракат қилдик. Балки, танаффусдан кейин тизимни ўзгартиришда кечиккандирмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам рақибдан бир киши кўп бўлиб яхши ўйин кўрсатиш шарт эди. Ушбу мағлубиятдаги бор айбни ўз бўйнимга оламан. Футболчилар нимадир яратишга ҳаракат қилишди. Вақтида гол ура олмадик. Ҳимоядаги ўйинимиз менга маъқул келмади. Бу борада ишлаш ва камроқ гол ўтказиб юборишни ўйлаш керак. Шунингдек, ўйинларга бор кучни ташлашни ўрганиш лозим.

- Жамоа Сизнинг қўл остингидаги энди иккинчи ўйинини ўтказди. Бироқ 87 дақиқа мобайнида рақибидан бир киши кўп бўлиб ҳам тузукроқ вазиятлар ярата олмади. Муаммо нимада?

- Биринчи бўлимда гол уришимиз учун етарлича вазиятлар бўлди. Ўзингиз ҳам яна бир бор биринчи бўлимни томоша қилиб кўринг. Буни бошқачароқ гапириш керак. Иккинчи бўлимда бизда вазият бўлмади. Ўз навбатида рақибларда ҳам яққол вазиятлар бўлгани йўқ. Йигитлардан қарши ҳужумга ўтишдаги боғловчи фазаларда ишончли ўйнашни талаб қилгандим. Балки шу сабабдан ҳужумга ўтишга қийналгандирмиз. Агарда биринчи бўлимда гол уриб олганимизда, ўйиннинг иккинчи тайми умуман бошқача ўтган бўларди. Ўша вазиятни эса махсус комиссия кўриб чиқади.

- Ҳакамликдан мамнунмисиз?

- Улар доимо ҳақ бўлиши керак, тўғрими? Кейинчалик қарорни комиссия чиқаради. Биз ҳам комиссияни кутамиз. Балки ҳозир обьектив фикр беролмаслигим мумкин. Ёрдамчиларим ўша вазият пенальтига етарли эмас деб айтишди. 

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика