RU

Последние новости

08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  1 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3

Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди Новости

Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин енгил ўтди дея олмайман. Биринчи бўлим биз кутгандек ўтмади. Ёмон ўйин кўрсатмадик, лекин йигитлар оддий хатолар қилишди. Айрим позицияларда пас оширишларда хатоликлар қилдик. Бундай хатолар бўлишини истамагандим. Биринчи бўлимда яхшироқ вазиятлар ҳам ярата олмадик. Иккинчи бўлимда позицион ўзгаришлар қилдик. Термадан қайтиб келган Йововични ҳам қийнамасликни истагандик. У бироз бетоб эди, шундай бўлса-да, жамоага ёрдам беришни истади, гол ҳам урди. Иккинчи бўлимда бутун бир жамоа яхши ўйнади, ўйинни қўша олдик. Прессингни, иштиёқни кучайтирдик, рақиб ярим майдонига тезда ўтишга ҳаракат қилдик. Шу орқали тўпни тезроқ ҳаракатлантирдик. Гол уриш учун етарлича вазиятлар ярата бошладик. Бу ғалаба биз учун муҳим бўлганди, чунки 2-ўрин учун ҳали имкониятларимиз бор. Медаллар учун охиригача курашиш керак. Мухлисларимиз ҳам ўйиндан мамнун бўлишди деб ўйлайман. Бугун нафақат ғалаба қозондик, балки, юқори даражали ўйин намойиш қилдик, бу мени хурсанд қилади. Йил бошидагидан кўра фарқ жуда катта. Таркибдаги барча футболчилар ўзгарган. Ҳамма ўйнамоқда, жамоага ёрдам бермоқда. Биз тўғри йўлдамиз деб ўйлайман", - деди Бошкович.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика