RU

Последние новости

00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  0 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  1 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7

Иван Бошкович: "Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди" Новости

Иван Бошкович: "Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин жанговар бўлди. 90 дақиқа рақибга қаршилик кўрсатиб, уларнинг режасини бузишга эришдик. Менинг фикримча, ушбу вазифани яхши бажардик, чунки рақибимиз ҳам анча кучли эди. Ўйин ҳар бир томонга оғиб кетиши мумкин эди, фақат голга қадар. Мен рақибга қараб иш тутмайман, мағлуб бўлдикми, демак ўз вазифамизни яхши бажара олмадик. Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Албатта ғалаба қозонмаганимиз мени ранжитди, лекин хурсанд қилаётган бир жиҳат жамоа секин асталик билан ўсмоқда. Биринчи навбатда ўйин сифатини ва натижаларни яхшилаб боришга интиламиз.

- "Сўғдиёна" бугунги учрашувда тактик жиҳатдан анча яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувдаги режангиз неча фоиз иш берди деб ўйлайсиз?

- Менинг фикримча, ўйинга тузилган режани юз фоиз амалга ошириш қийин. Биз "Пахтакор"ни ҳар хил тарзда ҳужум қилишини биламиз, улар қанотлар орқали ҳам ва майда паслар орқали ҳам кўп маротаба ҳужумга ўтишади. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди, лекин ғалаба қозона олмадик. Биз мағлуб бўлдикми, демак режамиз амалга ошмаган.

- "Бунёдкор"да ишлаган вақтингиз жамоа қисқа вақт ичида сизнинг ўйин услубингизга мослашиб кетган эди. "Сўғдиёна"да ушбу жараён қанча вақт олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда, ўйин услуби ва тактикани тўғри танлаш керак. Сабаби "Бунёдкор"да футболчилар бошқа эди, "Сўғдиёна"да эса бошқа. Жамоалар ҳар хил ва уларга мос услуб топишим керак. Ушбу вазифани машғулот жараёнида бажариб борамиз. Биз катта тезликда футбол ўйнашга интилишимиз керак, масалан бугун "Пахтакор" каби кучли жамоаларга қарши катта тезликда 90 дақиқа ўйнашимиз керак.

- Бугунги учрашувдаги "Сўғдиёна"нинг намойиш этган сифатли ўйинига сабаб, "Пахтакор"нинг таркиби кучсизланиб қолгани эмасми?

- Бугун "Сўғдиёна" намойиш этган ўйин мен кутган ўйиндан анча паст бўлди. Биз ўз имкониятимиздан бир бош паст ўйин намойиш этдик. "Пахтакор"га келадиган бўлсак, бундай босим остида ўйнаш қийин. Рақибимиз кучли, лекин биз кўрсатган қаршилик ҳам анча яхши даражада. Менинг фикримча, "Пахтакор" бугун асосий таркибда ўйнади. Биз ҳам анча кучли таркибда майдонга чиқдик. Сиз "Сўғдиёна"ни ҳам кузатиб туринг, бизнинг таркибда ҳам кучли ўйинчилар бор ва уларни яқин орада таниб оласизлар. Мен сизга шуни ваъда бераманки, яқинда "Сўғдиёна"да ҳам кучли ўйин намойиш этади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика