RU

Последние новости

09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  0 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  24 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  8 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3

Иван Бошкович: «Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди» Новости

Иван Бошкович: «Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди»

«Динамо» — «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйинни ёмон ўтказмадик, вазиятларга эга бўлдик. Биз нафақат битта, балки ундан ҳам кўпроқ гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Ўйини тўлиқ бошқардик, бироқ вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда «Динамо» яхши ҳаракат қилди, очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Мухлислар бугунги ўйиндан хурсанд. Улар гол уришга эришишди, биз эса ура олмадик. Футболчиларимнинг маҳорати етарли эди, аммо улар бугун асабийлашишди. Нима учун бундай бўлганини билмайман. «Динамо» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Медаль олишимиз ўз қўлимизда эди. Менга жамоа нима учун тўртинчи ўрини олганини тушунтириб беришди. Мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганим йўқ, мен бундан кўпроғини кутгандим. Энди келаси мавсумга янада жиддийроқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатишга интиламиз. Мен жамоамга ишонаман.

Умумий мавсум учун «Сўғдиёна» жамоасига 10 баллик тизимда неча баҳо қўя оласиз?

Мен баҳолай олмайман.Чунки мен бу жамоани қандай меҳнат қилаётганини кўриб турибман. Жамоа ривожланиши лозим. Мавсум бошида жамоа умуман бошқача эди ва мавсум давомида футболчиларим анча ўсишга эришдилар деб ўйлайман. Биз кўп нарсаларни яхшилашга эришдик. Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди.

Жамоанинг келажаги ҳақида нима дея оласиз? Баъзи манбаларда жамоа етакчилари «Сўғдиёна»ни тарк этишини ёзмоқда.

- Олдиндан ҳеч нима дейишни истамайман. Раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак. Менимча катта ўзгаришлар бўлмайди. Ким қолади, ким кетишини ҳали гаплашиб олишимиз лозим бўлади. Жамоанинг ўзаги сақлаб қолинади. Йил давомида бир нечта яхши ёш футболчилар етишиб чиқишди. Улар катта футбол ўйнашга тайёрлар. Катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ёшлар билан ривожланишда давом этишимиз лозим. Яхши жамоани бир кунда ёки бир ойда тузиб бўлмайди. Биз маълум вақт ишладик ва менимча ҳозирги жамоа анча яхши даражада. Келаси мавсум ҳам яхши даражада ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика