RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Иван Бошкович: "Бугун ёмон ўйнамадик, аммо..." Новости

Иван Бошкович: "Бугун ёмон ўйнамадик, аммо..."

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Турон" – "Сўғдиёна" (1:0) баҳсидан кейин жиззахликлар устози Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" жамоаси бугун ёмон ўйнамади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Шундай ўйинларда кўп очко йўқотяпмиз. Биз яхшироқ ўйин намойиш эта олишга қодирмиз. Биринчи таймда рақиб деярли вазият яратмади. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Индивидуал хато сабаб дарвозамизга пенальти белгиланди ва рақиб бундан унумли фойдаланди. Қандай ўйин намойиш этганимиздан қатъий назар, мағлуб бўлдик. Футболда ўз вазиятларингиздан фойдаланмасангиз, сизни жазолашади. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман. олдимизда 3 та ўйин бор ва мавсумни яхши кайфиятда тугатишга ҳаракат қиламиз. Бунга кучимиз етади. Ҳар бир учрашувда максимал даражада ўйнаш керак. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб чиқаман. Ҳозирги эмоцияда нимадир дейиш нотўғри. Ўзимизга келиб олсак, кейин хулосага келамиз.

- Пенальти белгиланган вазиятда дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабонинг хатоси сабаб мағлуб бўлдик деб ўйлайсизми?

- У вазиятни яхши кўрмадим. Кейин такроран кўриб чиқаман. Дарвозабон ўз майдончаси ичида оддийроқ ўйнаши керак. Эртага вазиятни кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.

- Тўпурар Зенан Займович нега қайдномада йўқ?

- Унда жароҳат бор. Биринчи даврада "Насаф"га қарши кечган учрашувда жароҳатланган эди. Ўша учрашувдан кейин у бир нечта ўйинда иштирок этди ва жамоага ёрдам берди, аммо ҳозир майдонга туша олмайди. Фақатгина жароҳати сабаб беллашувларни ўтказиб юбормоқда.


Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика