RU

Последние новости

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  5 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

Иван Бошкович: "Бизни ўртача натижалар қониқтирмайди" Новости

Иван Бошкович: "Бизни ўртача натижалар қониқтирмайди"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович иккинчи даврага тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кечмокда ва биринчи даврадан қандай ҳулосалар чиқардингиз?

- Биз Жиззахда йиғин ўтказаяпмиз, бизга барча шароитларни яратиб беришди. Биринчи даврада яхши натижага эриша олмадик, лекин сифатли ўйин намойиш этдик.

- "Сўғдиёна" сиз истаган жамоа даражасига қачон етиб келади? Яъни сиз ҳохлаган тактика ва ўйин фалсафаси...

- Биз намойиш этаётган ўйин сифати, биз эришаётган натижага тўғри келмайди, лекин ишончим комил, биз тўғри йўналишда кетаяпмиз.

- Сиз "Сўғдиёна"ни қабул қилиб олганингиздан сўнг, жамоа ўйини яхши томонга ўзгарди, лекин "ОКМК", "Насаф" ва "Сурхон" жамоаларига қарши учрашувларда нима бўлди?

- Жамоа ўсишга эришди, лекин реализация томондан кўп муаммоларга учрадик. Сўнги учрашувларда эса, етакчи ўйинчиларимиз таркибда йўқлиги асосий ҳалақит берди.

- Янги легионерлар жамоанинг таркибини кучайтириш учун олиб келиндими ёки жамоа рақобат даражасини кўтариш учунми? Люпче Дориев ва Радуловичларни ўзингиз жамоага таклиф этдингизми ёхуд сизга у футболчиларни таклиф этишдими?

- Бир таркибни ҳам, рақобатни ҳам кучайтирдик. Дориевни менга маслаҳат сифатида таклиф этишган эди ва мен уни сўнги 6 ой давомида кузатиб бордим. Радулович менинг жамоамда ўйнаган ва мен унинг қандай футболчилигини биламан.

- "Сўғдиёна" бир нечта ёш футболчиларни "Бунёдкор"дан олган эди. Жиззахда ҳам ёш талантлар борми?

- Биз жамоани ҳақиқатдан ҳам кучайтира оладиган футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олганмиз. Ўзбекистонда талантлар кўп, Жиззах ҳам бундан истисно эмас. Ёш футболчилар ўзини намойиш этишни бошламоқда. Бундай ёш ва талантли футболчилар билан ишлаш жуда ёқимли.

- Иккинчи даврадан сўнг, турнир жадвалидаги қайси ўрин "Сўғдиёна" учун қониқарли бўлади?

- "Сўғдиёна" ҳар бир рақибга қарши ғалаба қозониш учун майдонга чиқади. Бизни ўртача натижалар қониқтирмайди. Бизнинг асосий вазифамиз, "Сўғдиёна"ни турнир жадвалининг юқори ўринларига қайтариш. Тўғри бу осон вазифа эмас, лекин мен ўз футболчиларимга ва улар кўрсатаётган ўйин сифатига ишонаман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика