RU

Последние новости

02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  0 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  9 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  78

Иван Бошкович: "Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" Новости

Иван Бошкович: "Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз. Суперлигада қолиш курашаётгандик, буни муддатидан олдин бажардик. Мени футболчиларни руҳияти ўйлантирганди. Аввалги ғалабадан кейин ўзгариш бўлишидан қўрққандим. Рақиб Суперлигада қолиш учун ғалаба керак эди. Жанг бўлиши аниқ эди. Қўқонликлар вазифани бажариш имкониятини сақлаб қолди. Уларга омад тилайман. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилмадим. Тўпни кўп вақт ушлаб турдик, олдинга ўтишга кечикдик. Шундай бўлса-да, ўйин охирида гол урдик, мезбонларда вазиятни тенглаштириш учун вақт кам қолганди. Мезбонлар стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилди, аммо биз ҳимояда ишончли ўйнадик. Омадимиз ҳам келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик. Бу орқали Суперлигада қолиш вазифасини бажардик.

- Таркибда Жасур Ҳакимов ҳужумда ўйнаётганди. Уни алмаштириш орқали ҳисобни сақлаб қолишни мақсад қилганмидингиз?

- Йўқ, бундай эмас. Жасур ўзини ёмон ҳис қилди. Шу сабаб уни алмаштирдик. Ҳужумчи ўрнига Усмоналини майдонга туширдик. Нарх эса ўз қанотида ўйнади. У ўз қанотида хавфли. Айнан унинг қанотидан кўпроқ ҳужумлар ташкил қилишни режалаштиргандик. 

- "Пахтакор" билан баҳсда ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилинганми?

- Нега тўхташимиз керак? Ҳар бир ўйиндан кейин ғалаба учун майдонга тушамиз. "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "биз мана энди қизишиб олдик" деганимда кўпчилик мени гапимни ҳазилга олди. Жамоа мана натижа кўрсата бошлади. Таркибдаги  4-5 та катталар ёшларга ўрнак бўла олмоқда. Шу тариқа давом этсак, келаси йилда чемпионлик учун кураша оладиган жамоа ярата оламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика