RU

Последние новости

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  0 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

Иван Бошкович: "Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди" Новости

Иван Бошкович: "Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитлар билан ғалабадан бошқа йўл йўқ экани бўйича келишиб олгандик. Биргина гол туфайли мағлуб бўлдик. Бу гол ҳам ўзимизнинг хато эвазига юзага келди.


Умумий ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Вазиятларимиз бўлди, унумли фойдаланмадик. Биргина гол мағлубиятга сабаб бўлгани аламли. Йигитлар бу мағлубиятни унутиб, тезда ўзларини тиклаб олишларига ишонаман. Майда деталлар ҳам аҳамиятли экани бугун ўз исботини топди.


- Самандар Мавлонқулов кетма-кет 3 та ўйинни ўтказиб юборди. Бу бора фикрингиз қандай?


- У қизил карточка олганида 3 та ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Ёшлар жамоамиз иштирокидаги учрашувлар, кубокдаги ўйинларимиз билан қўшиб ҳисоблаганда 8 та баҳсда майдонга туша олмади. Мавлонқулов бундай ҳолатда ўйин амалиётини йўқотиб қўйиши мумкин. Ёш футболчи учун увол, футбол ўйнамаса тонусдан ҳам чиқиб кетади. Ҳакамлар қўмитаси қизил карточка кўрсатилган вазиятни қайта кўриб чиқишлари керак.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика