RU

Последние новости

22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  1 22:36Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  130 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2

Италия Венгриянинг эртагини якунлади, Германия ва Англия шоу уюштирди, Хвича эса яна гол урди. Миллатлар лигасидаги воқеалар Новости

Италия Венгриянинг эртагини якунлади, Германия ва Англия шоу уюштирди, Хвича эса яна гол урди. Миллатлар лигасидаги воқеалар

Янги серия.

Миллатлар лигасининг навбатдаги ўйин куни якунланди: шов-шовли вазиятлар кўп бўлмади, аммо барибир қизиқарли ҳолатлар йўқ эмас.


Венгерлар Италияга биринчи ўринни беришди



Венгрия ўтган тур меҳмонда Германия (1:0)дан устун келди ва Италияга қарши ўйинда муваффақиятга умид қилганди. Дуранг бўлган тақдирда венгерлар плей-оффга чиққан бўлишарди, аммо Манчини эртак рўй беришига йўл қўймади — 2:0.


Италияликларга 22 ёшли Жакомо Распадори ёрдам берди — у 27-дақиқада венгерлар жарима майдончаси ичидаги энг чаққон ўйинчи бўлди ва Петер Гулачидан тушунарсиз ҳаракатдан сўнг тўпга эга чиқди. Италияликлар Венгрия охиригача курашган бўлса ҳам, ўйинни ўзларини сценарийлари бўйича ўтказишди ва ўз шартларини ўтказишди.


52-дақиқада мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида "ухлаб қолишди" ва ҳимоячи Федерико Димарко иккинчи голни урди. Манчини жамоаси биринчи ўринни эгаллади, Венгрияга эса мусобақа учун респект.


Англия хайрлашувда шоу уюштирди



Англия терма жамоаси мусобақада даҳшатли даражада муваффақиятсизликка учради — олти турда бирор марта ғалаба қозона олишмади ва B Лигага равона бўлишди.


Аммо, англияликлар Германияга қарши ўйинда ниҳоят уйғонишди — гарчи 70-дақиқада 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлсалар ҳам. Жамоа 20 дақиқа ичида Харри Магуайрнинг ўз жарима майдончаси ичидаги ёмон ўйини сабаб пенальтидан ўтказишди, сўнгра 68-дақиқада Кай Хаверц катта саҳнага чиқди.


Германия ғалаба қозонадигандек кўринди, аммо мезбонлар уйғонишди. Саутгейт жамоаси 5 дақиқа ичида иккита гол урди: уларга Люк Шоу ва Мэйсон Маунт муаллифлик қилди. Мезбонлар 83-дақиқада олдинга ҳам чиқиб олишди — Тэмми Абрахам пенальти ишлади ва Харри Кейн 11 метрлик нуқтадан гол урди.


Аммо, камбэкни дарвозабоннинг хатоси барбод қилди: Ник Поуп дарвозага йўналтирилган тўпни, ўзининг олдига қайтарди, Хаверц эса тўпга улгурди ва гол урди.


Англия деярли 30 йилдан бери илк бор 6 ўйиндан бери ғалаба қозонмайди, тўплар нисбати эса 4-10. Аммо, Саутгейт қолади ва аниқ термани Қатарга бошлаб боради.


Хвична яна гол урди — Холандгача атиги битта тўп



Грузия терма жамоаси ўтган турда юқори кўтарилишни кафолатлаб қўйганди, бунга яна битта ғалаба қўшилди — 2:1 ҳисобида Гибралтар мағлуб этилди. Аммо, асосийси Хвича Кварацхелия пенальтидан гол урди ва бу унинг учун Миллатлар лигасидаги бешинчиси.


Хвича — мусобақанинг энг яхши тўпурарларидан бири. Ҳозирда у иккинчи ўринни латвиялик Владислав Гутковский ва Александар Митрович (5тадан тўп) билан бўлиб турибди. Биринчи ўринни эса олтита гол билан Эрлинг Холанд банд этиб турибди.


Яна нима? Руминия Боснияни мағлуб этди



Қолган ўйинлар ҳақида қисқача.


• Финляндия Черногорияга қарши ўйинда қийналмади — 2:0. Теему Пукки ҳисобида ассист.


• Эстония ўтган турдаёқ C Лигага чиққанди — сўнгги турда эса Сан-Маринони 4:0 ҳисобида таслим этди. D Лигадан яна Латвия терма жамоаси юқорига кўтарилди — уларни келаси мавсумда D Лигада Беларусь ва Гибралтан тўлдиради.


• Руминия Босния ва Герцеговина дарвозасига тўртта тўп киритди. "Женоа" ўйинчиси Жорже Пушкаш бошқалардан ажралиб турди, ҳужумчи ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди.


• Шимолий Македония ва Болгария энди ҳеч нима учун даъвогарлик қилишмаётганди — аммо, улар барибир душанбанинг энг қўпол ўйинини ўтказиб беришди: улар биргаликда 34та фол ва 9та сариқ карточка ишлашди. Четлатишсиз ҳам тура олишмади — ҳимоячи Тодороски 14-дақиқада ўйиндан олинди. Болгария эса 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика