RU

Последние новости

13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  0 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  5 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  4 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  6 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  10 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  22 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  6

"Интер" - Италия Суперкубоги соҳиби Новости

"Интер" - Италия Суперкубоги соҳиби

"Милан" ҳамда "Интер" ўртасида ўтказиладиган Италия Суперкубоги баҳси якунланди.

Италия Суперкубоги

Саудия Арабистони, Ар Риёд


"Милан" – "Интер" 0:3

"King Fahd International Stadium"

Голлар: 0:1 – 10 Димарко, 0:2 – 21 Джеко, 0:3 – 77 Мартинес.

Милан – Тэтэрушану, Калабрия (Дест, 79), Кьер (Калулу, 64), Томори, Эрнандес, Беннасер, Браим Диас (де Кетеларе, 64), Тонали, Жиру (Ребич, 79), Рафаэл Леау, Жуниор Мессиас (Ориги, 65).

Интер – Онана, Дармиан, Ачерби, Шкриньяр, Бастони (де Врей, 84), Димарко (Гозенс, 63), Мхитарян, Чалханоглу (Аслани, 84), Барелла (Гальярдини, 71), Джеко (Корреа, 71), Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Барелла (33), Чалханоглу (72), Эрнандес (77), Мартинес (79), Тонали (85).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Милан" таслим бўлгиси йўқ, аммо қолган вақт ичида 3та гол уришнинг иложи бўлмаса керак.

77. ГООООООЛ! ЛАУТАРО ЎЙИНГА НУҚТА ҚЎЙДИ! Аргентиналик ҳужумчи тўп Томори устидан сакраб ўтишини тўғри ҳисоблади ва ўнг оёғининг ташқи қисми билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. 3:0.

75. "Милан" жуда шошаётгани туфайли хатолар кўпайиб кетяпти.

71. "Интер" ҳамшаҳарининг тузукроқ ҳужум уюштиришига умуман имкон бермаяпти.

67. Леау ўз услубида тўпни ўнг оёғига тўғирлаб, дарвозага зарба берди. Онана ҳаммасига тайёр эди ва у тўпни ушлаб олди.

63. Пиоли бирданига уч футболчини алмаштиришга тайёргарлик кўрмоқда.

58. "Милан"нинг қанотдан узатмалар анча кўпайган, чунки Жиру жамоадошларидан шуни сўрамоқда.

56. Беннасердан навбатдаги зарба, Онана тўпни ушлаб олди.

53. "Интер" "Энг яхши ҳимоя - ҳужум" иборасига амал қилиб, имкон топилди дегунча ҳужумга ўтишга уриняпти.

49. ЗАРБААА... Леау ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келганди, аммо зарба бироз ноаниқ бўлди.

47. "Милан"нинг кетма-кет зарбалари манзилга аниқ бормаяпти, бу сафар Бенассер зарба берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Эрнандес ўз қанотидан олдинга ўтди ва узоқдан Онана дарвозасини нишонга олишга уринди, бироз ноаниқ.

ТАНАФФУС!

45+3. "Интер" таймни 3:0 ҳисобида якунлаши мумкин эди, аммо Лаутаро узатмага ета олмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Интер" голли ҳужумни якунлаётганда ҳакам хуштак чалиб, қоида бузилганини маълум қилди. Жеко ва Томори тўқнашиб кетишди.

42. Тонали рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо зарба ўхшамади, орқароқда келган Томорининг зарбасидан сўнг тўп реклама акс этадиган электрон деворга бориб тегди.

39. "Интер" куч тежаш мақсадида орқароққа қайтди, бу эса "Милан"га имконият.

32. Эрнандес ўз қанотида елкама-елка курашда Бареллани мағлуб этиб, тўпни жамоасига олиб берди.

30. Томори ҳимояда хатога йўл қўйди, бироқ Тетерушану сейв орқали жамоадошининг хатосини тўғирлаб кетди.

27. Иккинчи голдан сўнг "Интер" кетма-кет тўпни бурчакдан ўйинга киритяпти. Лекин иккинчи қаватда "қизил-қоралар" бўш келаётгани йўқ.

21. ГООООООЛ! ЖЕКООООО! Эдин чап қанотда Тоналини бир ҳаракат билан "нонга жўнатди" ва ўнг оёғи билан дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди. 0:2! "Милан" ҳам ўйнагани чиқадими?

19. Ғазаб "Нексия"сига минган "Милан" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, аммо ҳужумлар ҳозирча бесамар якун топяпти.

17. ЗАРБААА... Леаунинг ўнг қанот орқали юриши гол билан эмас, хавфли зарба билан якун топди. Онанадан сейв.

10. ГООООООООЛ! ҲИСОБ ОЧИЛДИ! ДиМарко Николо Барелланинг узатмасини голга айлантирди. "Интер" ажойиб узатмалар орқали ҳужумни якунлашга муваффақ бўлди. Бироқ ҳакам ВАР орқали вазиятда офсайд бўлдими ёки йўқ, текширмоқда. Барелла ўйиндан ташқари ҳолатда қолган бўлши мумкин. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНДИ!

7. Жеко 27-28 метр масофадан чап оёғи билан Тетерушану дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо зарба ўта ноаниқ кетди.

6. Тонали тўпни жарима майдончаси ичига юклади, бу сафар кўк футболкалилар хавфни бартараф этишди.

5. Энди Ачерби Мессиасни йиқитди, бироқ жарима зарбаси бурчак байроқчасига яқин ҳудудда. Жарима майдончаси ичидаги футболчилар қизишиб кетишмоқда.

4. Зарбадан сўнг тўп жонли деворга тегди ва "Милан" рақиб ҳужумини бартараф этди.

3. "Милан" футболчиси ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Тўп олдида Чалханоғлу.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! "Милан" - қора-қизил, "Интер" - оқ-қизил либосда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика