Италия ИИВ вазири ўринбосари А Серияда легионерларга лимит жорий қилиш ҳақида таклиф берди
04 сен 2018 18:12
Новости
Италия ИИВ вазири ўринбосари А Серияда легионерларга лимит жорий қилиш ҳақида таклиф берди
Италия ички ишлар вазири ўринбосари Маттео Сальвини миллий терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини фикрига қўшилди ва А Серияда легионерларга лимит жорий қилиш кераклигин айтди.
"Футбол оламининг муҳим вакиллари менинг фикримга қўшилаётганидан хурсандман. Ёш италияликларга кўпроқ имкон бериш учун майдонда чет эллик футболчилар сонига лимит ўрнатиш керак" - дейди Сальвини.
Олдинроқ, Манчини миллий жамоа футболчилари ўз клубларида кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан нолиган эди. Мутахассиснинг фикрича, италиялик ўйинчилар кам майдонга тушаётгани туфайли халқаро ўйинларда яхши иштирок эта олишмаяпти.
Комментарии