RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  10 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  230 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16

Италия чемпионати. “Юве” икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб ғалаба қозона олмади Новости

Италия чемпионати. “Юве” икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб ғалаба қозона олмади

Италия чемпионатининг 7-турида амалдаги чемпион “Ювентус” сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди.

“Аталанта” майдонига сафар уюштирга туринликлар биринчи бўлимнинг биринчи ярми ортда қолаётган бир пайтда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Бернадески 21-дақиқада “Юве” таркибида илк голини урган бўлса, 24-дақиқада Игуаин ҳам ўз ҳисобига гол ёзишга эришди. Аммо мезбонлар 31-ва 67-дақиқаларда икки бор Буффон дарвозасига йўл топа олишди.  Ўйин тугашига олти дақиқа қолганида туринликлар учинчи голни киритишлари ҳам мумкин эди. Аммо мезбонлар дарвозасига белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини чемпионат тўпурари Пауло Дибала аниқ амалга ошира олмади.

Натижада ўйин жанговар дуранг билан интиҳо топди. "Юве" кетма-кет олтита ғалабадан кейин ниҳоят, очко йўқотди.

Италия чемпионати, 7-тур

Аталанта – Ювентус 2:2

Голлар:0:1 – 21 Бернардески, 0:2 – 24 Игуаин, 1:2 – 31 Кальдара, 2:2 – 67 Кристанте.

Аталанта – Бериша, Кальдара, Паломино, Хатебур, Масьелло, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Петанья, 56), Кристанте (де Рон, 88), Гомес, Корнелиус (Иличич, 32).

Ювентус –Буффон, Кьеллини, Бенатия, Лихтштайнер (Бардзальи, 66), Асамоа, Бентанкур, Матюиди, Бернардески (Куадрадо, 69), Манджукич (Дуглас Коста, 78), Дибала, Игуаин.

Огоҳлантириш: Лихтштайнер (58), Гомес (64), Паломино (80), Петанья (82).


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика