RU

Последние новости

00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  8 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  58 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  75 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1074 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0 20:28Ироқ - Иордания. Асосий таркиблар маълум!  0 20:03БАА - Қирғиз Республикаси. Асосий таркиблар маълум  7 19:41"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?  6 19:38ЖЧ-2026 саралаши. Қатар - Ўзбекистон. Асосий таркибимиз маълум  80

Истеъфосидан кейин мультимиллионерга айланган 5 мураббий Новости

Истеъфосидан кейин мультимиллионерга айланган 5 мураббий

Йилдан йилга мураббийнинг фаолияти жамоанинг совринларни қўлга киритишида муҳим аспектлардан бирига айланмоқда.

Мураббийлар футболчиларни энди нафақат жисмоний томондан, балки тактик ҳамда руҳий тарафлама ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳам тайёрлаши керак. Ким яхши ишласа, жамоасига яхши трансфер қила олади.

Умуман олганда топ-мураббий топ-футболчидан ажралиб туради. Ва улар футболчилардан камроқ маош олишади. Албатта, майдонга тушиб, югурадиган футболчи рекламачиларга ҳам қизиқроқ.

Аммо мураббийларда ҳам жек-потлар бўлади. Бунинг учун жамоа раҳбарияти мураббийни муддатидан анча аввал истеъфога чиқариши керак. Бундай ҳолат яқиндагина содир бўлди. Истеъфога чиққани учун Жозе Моуриньо "Юнайтед"дан 22,5 миллион фунт ишлаб олди.

Қуйида шундай юқори компенсация пулини олган 5 мураббий ҳақида гаплашамиз.

ФАБИО КАПЕЛЛО - 11 миллион фунт

Италиялик машҳур мутахассис шу йилнинг апрелида фаолиятини якунлади ва нафақага чиқди. У 2015 йилда Россия термасидан истеъфога чиққанидан кейин эртакнамо пулни қабул қилиб олди. РФИ раҳбарлари терма Евро-2016 саралашидан ўта олмаслик хавфи борлиги бўлиши биланоқ мураббийга жавоб берди.

Бунгача Капелло қўл остидаги Россия ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Жанубий Корея, Бельгия ва Жазоир термалари билан баҳсларда ғалабага эриша олмади ва 2 дурангни қайд этди. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда РФИ раҳбарлари мураббий билан тузилган узоқ муддатли шартномани бекор қилди ва италиялик мутахассисга 11 миллион фунт тўлаб берди.

Россия термасига қадар Капелло "Милан", "Рома", "Ювентус" ва "Реал"да ажойиб фаолият олиб борганди. Бироқ у Россия термасидан кетганидан кейин 2 йил вақт давомида ишсиз юрди.

2017 йилга келиб, у "Жиангсу Сунинг" жамоаси бошқарувини ўз қўлига олди. Молиявий ҳолат яхши бўлмаса-да, Капелло бу клубда яхши ишлади. Аммо 2018 йилнинг март ойида клуб менежменти билан келиша олмаган мураббий истеъфога чиқди. Орадан бир ой ўтиб, у футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

АНДРЕ ВИЛЛАШ-БОАШ - 12 миллион фунт

Жозе Моуриньонинг "Порту", "Челси" ва "Интер"даги ёрдамчиси 2009 йилдан бошлаб ўзи мустақил ишламоқчи бўлди.

2011 йилнинг май ойида Виллаш-Боаш қўл остидаги "Порту" Европа лигаси совринини қўлга киритди. Бу эса мутахассисга топ-жамоалардан қизиқишларни кучайтириб юборди. Мураббий учун курашда "Челси" ғолиб бўлди. Мураббий 2011 йилнинг ёзида лондонликлар билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Бироқ мураббийнинг "Челси"даги фаолияти бир мавсумга ҳам етмади. Ёқимсиз натижалар сабабли клуб раҳбарияти мураббийни 2012 йилнинг мартида истеъфога чиқарди. Мутахассис эса 12 миллион фунт ишлаб олди. Бунда Абрамович анчагина қимматга тушди. Мураббийни олиб келиш учун у "Порту"га 13,3 миллион фунт тўлаганди.

Ҳозирги вақтда Виллаш-Боаш ишсиз юрибди. Унинг сўнгги жамоаси "Шанхай СИПГ" бўлганди. У бу клубни ноябрь ойида тарк этганди.

ЛУИС ФЕЛИПЕ СКОЛАРИ - 12,6 миллион фунт

Сколарининг энг ёрқин натижаси 2002 йилда Бразилия термасида бўлганди. Ўшанда у жамоани ЖЧ ғолибига айлантирганди. Шундан кейин мутахассис 2003-2008 йиллар давомида Португалия термасида фаолият олиб борди. Унинг хизматларига "Челси"нинг хўжайини Роман Абрамович қизиқиш билдирди.

2008 йилнинг июлида Сколари Лондон жамоаси билан шартнома имзолади. Бироқ февраль ойида у ердан истеъфога чиқарилди. Бунинг асосий сабаби - ёқимсиз натижалар. "Челси" узоқ йиллик шартномани бекор қилгани учун мураббийга 12,6 миллион фунт тўлаб берди.

Сколари "Челси"дан кейин "Бунёдкор"да ишлади. Тошкент жамоасидан кетиб, "Пальмейрас", Бразилия термаси, "Гремио" ва "Гуанжоу Эвергранд"да фаолият олиб борди. Айни дамда 70 ёшли мураббий футболда ўзининг юқори мавқесига эга. У "Палмейрас"ни бошқармоқда. У бошчилигидаги жамоа ўтган мавсумда Бразилия чемпиони бўлди.

ЛОРАН БЛАН - 17 миллион фунт

Франция термаси тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири жамоа билан биргаликда кўплаб совринлар қўлга киритди. Блан мураббийлик фаолиятини 2007 йил "Бордо"да бошлади ва 2009 йилда жамоани Франция чемпионига айлантирди.

2010-2012 йилларда эса у Франция термасини бошқарди ва Европа чемпионатидан кейин у ердан кетди. Орадан бир йил ўтиб, Бланга ПСЖдан рад этиб бўлмас таклифни қабул қилди.

Миллий чемпионатда Блан бошчилигидаги ПСЖ кетма-кет уч марта Франция чемпионлигини қўлга киритди. 2016 йилнинг бошида эса раҳбарият мутахассисга яна бир рад этиб бўлмас 4 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ ёзда раҳбарият ЕЧЛдаги вазифа бажарилмагани учун мураббийни ишдан кетказди. Мураббийнинг истеъфоси эса ПСЖга 17 миллион фунтга тушди. 2016 йилнинг ёзидан буён Лоран Блан ишсиз юрибди.

ЖОЗЕ МОУРИНЬО - 18 ва 22,5  миллион фунт

Рекорд даражада компенсация пулини қабул қилиб олган мураббий Жозе Моуриньо ҳисобланади. 2007 йилнинг сентябрь ойида Роман Абрамович узоқ муддатли шартномани бекор қилгани учун португалиялик мураббийга 18 миллион фунт тўлаб берган.

Бу эса Абрамовичга Моуриньони 2013 йилда жамоага яна бир бор таклиф қилишга ҳалақит қилмади. Шундан кейин 2015 йилда мураббий истеъфога  чиқди ва 8,3 миллион фунт ишлаб олди.

Кейинчалик, аниқроғи 2016 йилда "Манчестер Юнайтед"да иш бошлади ва жамоа билан 2 йиллик шартнома тузди. Унинг қўл остидаги жамоа илк мавсумда Европа лигасини қўлга киритди. Кейинги мавсум эса 2-ўрин. Шундан кейин у МЮ билан шартномасини 2 йилга узайтирди. Аммо...

Аммо ишлар ортга кетди. Мураббийнинг "автобус"и жамоага мос тушмади. Ёқимсиз натижалар, кўплаб ўтказиб юборилаётган голлар раҳбариятнинг "меъдасига тегди" ва Моуриньога чиқиш эшиклари кўрсатилди. Манкунианликлар раҳбарияти мураббийга 22,5 миллион фунт тўлаб берди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика