RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди? Новости

"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди?

Тожикистон чемпионатида тўп тепадиган легионерларимиз кўпчиликни ташкил қилиши сир эмас.

Жорий мавсумда "Истаравшан" таркибида тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Ҳасанов ва Азамат Исроилов ўзларини кўрсатишмоқда. Хусусан, Ҳасанов рақиблар дарвозасига 3 та гол урган бўлса, Азамат Исроилов 6 та ассистни қайд этиб улгурди. Биз эса уларнинг бири Жамшид Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мавсум бошидаги қишки ўқув-машғулот йиғинларида ўзбек клубларининг машғулотларида қатнашдингиз. Лекин ҳеч бир жамоа билан шартнома имзолаганингиз йўқ?

- Тўғри, ўзбек клубларидан таклифлар бўлди. Лекин айрим сабабларга кўра ўзимни Тожикистон чемпионатида синаб кўришга қарор қилдим.   

- "Истаравшан"га ўтиш қандай амалга ошди?

- Ўтган мавсум тугамасидан олдин Нўъмон ака Ҳасанов таклиф билан чиқдилар. Улар билан аввал бирга ишлаганман, талабларини биламан. Шу боис ортиқча ўйлаб ўтирмасдан таклифга розилик бердим. 

- Демак, мураббий роли бунда катта бўлди?

- Албатта. Нўъмон Ҳасанов таклиф қилмаганида Тожикистон чемпионатига бормаган бўлардим. 

- Сиз учун мавсум қандай ўтяпти? 

- Ҳозирча 3 та гол, 1 та ассист қайд этиб улгурдим. Мавсум яхши ўтмоқда. Мен билан бирга Азамат Исроилов ҳам сермаҳсуллик қайд этмоқда. Ундан ташқари Жаҳонгир Аҳмадов, Жавоҳир Расулов ва яна ўзбек футболчилари ўйнаяпти. Улар ҳам ҳар бир учрашувда жамоага фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда дея оламан. 

- Эшитишимизга қараганда Тожикистон гранди "Истиқлол" сизга таклиф билан чиққан экан?

- Ҳа, "Истиқлол" бош мураббийи Никола Лазаревич жамоасига таклиф қилди. Лекин "Истаравшан" билан 1 йиллик шартномам бор. Агар клубим кетишимга қаршилик қилмаса албатта "Истиқлол"га бораман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика