Исталган қарор учун АПЛнинг 14 клуби розилик бериши керак
16 мар 2020 19:40
Новости
Исталган қарор учун АПЛнинг 14 клуби розилик бериши керак
"Evening Standard" хабарига кўра, ўзгаришлар ва янгича қоидаларни амалга киритиш учун ҳар 3 клубнинг иккитаси розилик бериши керак.
Қайд этилишича, ҳозирда АПЛнинг ушбу мавсумдаги барча натижаларини бекор қилиш ёки чемпионни плей-офф ўйинлари орқали аниқлаш йўллари тузилмоқда. Кучли тўртлик жамоалари ярим финал ва финал баҳсларида қатнашиб, чемпионни аниқлаши мумкин бўлади.
Умуман олганда, томонлар исталган қарорни қабул қилишлари учун 14 клубнинг розилиги керак бўлади. Айни дамда Англияда барча турдаги спорт ўйинлари 4 апрелга қадар тўхтатилган.
29 турдан кейин "Ливерпуль" катта устунлик билан АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Комментарии