Испанияда мавсум муддатидан олдин тугаса, еврокубокларда қайси жамоалар қатнашиши аниқланди
16 апр 2020 19:40
Новости
Испанияда мавсум муддатидан олдин тугаса, еврокубокларда қайси жамоалар қатнашиши аниқланди
Бугун, 16 апрель куни Испания футбол федерацияси видеоконференция ўтказди.
Унда агар коронавирус пандемияси туфайли Ла Лига мавсуми тўхтатилса, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида қайси клублар қатнашиши муҳокама қилинди.
Испан нашрининг манбасига кўра, мавсумни тугатиш федерация учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда, лекин чемпионатни муддатидан олдин якунлашга тўғри келса, еврокубок иштирокчилари жамоаларнинг жадвалдаги ҳозирги ҳолати билан белгиланади. Шундай қилиб, “Барселона”, “Реал”, “Севилья”, “Реал Сосьедад” – Чемпионлар Лигасида, “Атлетико” ва “Хетафе" эса Европа Лигасида қатнашади.
Бироқ, Испания футбол федерацияси бу ҳақда ҳозирча расмий баёнет берганича йўқ.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии