Испания ОАВ: Месси ПСЖнинг биринчи таклифини рад қилди
04 мар 2023 13:46
Новости
Испания ОАВ: Месси ПСЖнинг биринчи таклифини рад қилди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси парижликларнинг шартномани узайтириш ҳақидаги илк таклифини рад этди.
Бу ҳақда Испаниянинг "La Vanguardia" газетаси хабар берди.
Манбага кўра, ЖЧ-2022 олдидан томонлар янги шартнома бўйича келишиб олишган. Аммо ҳозир футболчи таклиф қилинган маошдан қониқмаяпти.
ПСЖ молиявий фейр-плей билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш учун аргентиналик футболчига камроқ маош таклиф қилмоқда.
Олдинроқ Месси ҳали ҳам фаолиятини Европада давом эттирмоқчилиги ҳамда MLS ва Саудия Арабистонидан келиб тушаётган таклифларини кўриб чиқмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан битими жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии