RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Испания чемпионати, 24-тур. Бензема ва Роналдонинг голларига "Реал"га ғалаба келтирди Новости

Испания чемпионати, 24-тур. Бензема ва Роналдонинг голларига "Реал"га ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Эльче" - "Реал" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 24-тур.

"Эльче" - "Реал" 0:2

"Мануэл Мартинез Валеро".

Голлар
: Бензема (56), Роналдо (69).

"Эльче"
: Титонь, Роко, Альбакар, Суарес, Ломбан, Ньигес (Родригес, 64), Пашалич (Гальвес, 75), Родригес, Фажр, Гонсалес (Эррера, 81), Жонатас.

"Реал"
: Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Иско (Арбелоа, 88), Лукас Силва (Ильярраменди, 84), Бэйл, Кроос, Бензема (Хесе, 90), Роналдо.

Огоҳлантиришлар
: Альбакар (24), Марсело (38), Жонатас (40), Ньигес (52), Роко (71).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ

- "Эльче" - "Реал" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89`
Иско майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Арбелоа учрашувни давом эттириб қўяди.


87`
"Эльче" Касильяс дарвозаси олдида хавф солишни истамоқда. Аммо уларнинг бу режаси иш бермаяпти. "Реал" ҳимоячилари анча ишончли ҳимояланишмоқда.


84`
"Реал"да ўзгариш. Лукас Силванинг ўрнига Ильярраменди туширилди.


82`
"Эльче" ҳужумга ўтганди. Лекин уларнинг кам сонли ҳужумларидан бири ҳам якунланмай қолди.


80`
Ўйин сурати паст. Тўп "Реал" назорати остида. "Эльче" қаршилик кўрсата олмаяпти.


78`
"Реал"нинг ҳужуми. Тони Кроос дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.


75`
Ўйин "Реал"нинг катта устунлиги остида ўтмоқда.


73`
Криштиано Роналдо жарима тўпидан кучли зарба йўллади. Мўлжалда бироз адашди.


72`
Роналдога нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи.


71`
Учрашув тақдири деярли ҳал этилди. Қолган дақиқалар шунчаки расмиятчилик бўлиши мумкин. "Эльче" олдинги чизиқда жуда камтар кўринмоқда.


69` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ РОНАЛДО! Исконинг қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Роналдо боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:2!


68`
Роналдо ажойиб пас билан Бэйлни қулай вазиятга чиқариб юборди. Лекин Гарет Бэйлнинг вазиятни чўзиб юборди ва Роналдо унга ёрдамга ошиқди. Бэйлнинг Роналдога узатиб берган тўпини Криштиано дарвозага йўллай олмади.


66`
Гарет Бэйлнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


65`
"Эльче" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичидан тўпни қайтаргунча қўлини ишга солиб юборди. Ҳакам буни эътибордан четда қолдирди.


63`
Криштиано Роналдонинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Титонь ушлаб олди.


61`
"Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Аммо бундан наф чиқмади.


60`
"Эльче" бош мураббийи майдонга ҳужумчини туширмоқчи.


58`
"Эльче" энди ўзининг иккинчи режасини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради. Улар энди эътиборни ҳужумга ҳам қаратиб туришлари лозим.


56` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМА! "Реал"нинг бу сафарги ҳужуми самарали якун топди. Роналдо қанотдан кириб борди ва тўпни жарима майдончаси ичига ерлатиб узатди. Тўп аввалига ҳимоячига, кейин дарвозабонга тегиб Бенземанинг оёқлари остига тушди. Бензема эса бир метр масофадан бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди, 0:1!


56`
"Эльче" жуда яхши ҳимояланмоқда.


55`
Исконинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.


54`
Жарима зарбаси хавфли кўриниш олди. Лекин самарасиз.


53`
Ҳакам бу вазиятда Нигезни бемалол майдондан четлатиши ҳам мумкин эди. Лекин сариқ карточка билан чекланиб қолди.


52`
Уҳҳҳ! Гарет Бэйлга нисбатан жуда қўпол ҳаракат! Уэльслик футболчи майдонда ётибди...


51`
"Реал" тўпни ўз назоратига олди.


50`
Карим Бензема яна оффсайдга тушиб қолди. Рақиб ҳимоячиси эса унинг оёғига секингина тепиб кетди.


49`
"Эльче" бурчак тўпини ҳам амалга оширишга улгурди. Бироқ "Реал" ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишди.


48`
"Эльче"нинг хавфли ҳужуми! Касильяс бу вазиятда жамоаси жонига оро кирмоқда.


47`
"Эльче" иккинчи бўлимни биринчи таймдан кўра анча фаол бошлади.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. "Реал"нинг бу сафарги ҳужумини ҳам мезбонлар ҳимояси бартараф этмоқда.


44`
"Реал" позицион ҳужум қилмоқда.


43`
"Эльче" ҳужумда ҳаракат қилди ва дарвоза томон зарба йўлланди. Ноаниқ.


42`
Ўйин давом этади...


41`
Хесус ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

40` Супер-гол! Карим Бензема!
Лекин лайнсмен бу вазият ўз байроқчасини кўтариб қолди ва чиройли голни бекор қилмоқда. Карим Бензема Бэйлнинг тўп оширишидан сўнг "чалқанча" услубда рақиб дарвозасини ишғол этганди. Бироқ гол инобатга олинмади. Мен сизга айтсам, бу оффсайд анча баҳсли. Такрорий лавҳада Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани яққол кўринмади.


39`
"Эльче" футболчилари аста-секин ҳужумга ўтишмоқда.


38`
Марсело майдон марказида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакат унга сариқ карточка кўрсатди.


37`
"Реал" танаффусгача гол киритмаса иккинчи бўлимда янада қийналиб қолиши аниқ. "Эльче" бор эътиборини ҳимояга қаратган ва ҳужум ҳақида ўйлаётгани ҳам йўқ. Иккинчи бўлимда эса қарши ҳужумда имкониятга эга бўлиши ҳам мумкин.


35`
Биринчи бўлимнинг иккинчи ярми ҳам якунланиб қолди. Лекин голдан дарак йўқ.


34`
Гарет Бэйл яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


33`
Пепе ўз жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилишда бироз хатоликка йўл қўйганди. Бироқ ҳимоячи ўз хатосини тезда тузатди ва юзага келиши мумкин бўлган хавфни олдини олди. Акс ҳолда "Эльче" ўзининг дастлабки имкониятига эга бўларди.


32`
Бу орада Гарет Бэйл ва Роналдо нималарнидир ўзаро гаплашиб олишди.


31`
Варан майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади.


29`
"Эльче" жарима тўпини амалга оширди. Касильяс бу вазиятда ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни ушлаб олди.


27`
Ўйин мезбонларнинг жарима майдончаси атрофида кечмоқда.


25`
Тони Крооснинг жарима зарбасидан етказиб берган тўпини Роналдо боши билан дарвозага йўналтирмоқчи бўлди. Бироқ тўп анча ноаниқ ўтиб кетди.


24`
Албакар Гарет Бэйлга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


23`
"Эльче" футболчиларида олдинги чизиқда ижодкорлик етишмаяпти. Тўпни рақибдан олишлари биланоқ яна уни рақибга топшириб қўйишмоқда.


21`
"Эльче" қарши ҳужумда ҳаракат қилиб кўрмоқчи бўлди. Аммо уларнинг бу режаси иш бермади. Яъни ҳужумни ривожлантиришда мезбонларга аниқлик етишмади.


19` Хавфли вазият!
Криштиано Роналдо ажойиб вазиятни кўкка совурмоқда! Гарет Бэйл ўз қанотидан кириб борди ва тўпни Роналдонинг оёқлари остига ташлаб берди. Бироқ Роналдо яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади.


18`
Марселодан жарима майдончаси ичига турган Бэйл томон ажойиб тўп узатилиши! Гарет Бэйл мўлжалда адашди. Акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди...


17`
Ўйин тезлиги бироз пасайгандек. Бу "Эльче" учун анча фойдали.


15`
Кучли зарба ва Титонь яна ўзини кўрсатмоқда. Роналдо чамаси 22 метрлар масофадан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлганди. Бироқ "Эльче" посбони Титонь ўз ўрнида!


14`
"Реал" катта устунлик билан ўйнамоқда. Лекин бир қатор вазиятлар яратилганига қарамасдан, ўйинда ҳисоб очилганича йўқ.


12`
"Эльче" ҳозирда тўпни ўзида ҳис этишга ҳам улгургани йўқ. Улар ҳимояланиш билан бандлар.


11`
Хавфли вазият! Гарет Бэйл ва кейинчалик Роналдо Титонни яқин масофадан кетма-кет доғда қолдира олишмади. Титонь шунчаки фантастик тарзда ҳаракат қилди. Камига лайнсмен уёқда ўз байроқчасини кўтариб, оффсайдни қайд этган экан.


10`
Ўйин ниҳоят майдон марказига кўчгандек бўлганди. Бироқ "Реал" футболчилари тезкорлик билан рақибни яна ўз жарима майдончаси ичида қуршовга олишмоқда.


9`
"Реал" тезкор гол уришга қаттиқ бел боғлаган кўринади. Бу сафар Роналдо рақиб дарвозасига хавф солди. "Эльче" ҳимоячилари бир амаллаб тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.


7`
Карим Бензема дастлабки дақиқаларданоқ ўз фаоллиги билан ажралиб турибди. Айнан шу футболчи ҳозирда "Эльче"га катта муаммоларни келтириб чиқармоқда.


6`
"Реал"нинг бурчак тўпи хавфли чиқмади. Мезбонлар бу стандарт вазиятини ўз фойдаларига ҳал этишди.


5` Хавфли вазият! РОНАЛДО!
"Реал"нинг ҳужуми хавфли тус олди. Карим Бензема икки ҳимоячини ортда қолдирди ва тўпни Роналдога узатди. Португалиялик футбол юлдузи жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаб ўтиб, тўпни айлантириб дарвозага йўллади. Бу вазиятда "Эльче"ни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.


4`
"Реал" рақиб дарвозасини ишғол этишга улгурди. Бироқ Бэйл киритган гол инобатга олинмади. Сабаби, уэльслик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.


3`
Мадриднинг "Реал" жамоасининг дастлабки ҳужуми кўнгилдагидек бўлмади. Ҳужум якунига етмай узилиб қолганди. "Эльче" дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳимоявий ўйин услубини қўлламоқда. Бу табиий ҳолат.


2`
"Реал" футболчилари тўп билан муомалада бўлишмоқда ва аста-секин рақиб жарима майдончаси томон "ов"га ўтишмоқда...


- ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- "Мануэл Мартинез Валеро" стадиони мухлислар билан лиқ тўлган ва муҳим аъло даражада!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 24-тур учрашуви "Эльче" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсдан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


Ўйинни сайтимиз ҳамкори aleziya.com сайти орқали жонли эфирда томоша (Видео TAS-IX ҳудудида) қилишингиз мумкин.


- Учрашув соат 01:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика