RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Испания чемпионати. 17-тур ПРЕВЬЮСИ Новости

Испания чемпионати. 17-тур ПРЕВЬЮСИ

Теги :  Ла Лига
Бугун Ла Лигада тўртта ўйин бўлиб ўтади.

"Реал Мадрид" - "Гранада"

Сўнгги уч йил ичида иккинчи бор Япониядан клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати титули билан қайтаётган мадридликлар янги йилнинг биринчи учрашувини ўз уйларида "Гранада"га қарши ўтказадилар. Бугунги кунга келиб, "қаймоқранглилар" чемпионатда мағлуб бўлмаган ягона жамоа ҳисобланишади. Зидан бошчилигида "Реал" 11 ғалабага эришди, 4 та ўйин дурранг қайд этилди ва 2-ўриндаги "Барселона"дан назарий жиҳатдан 6 очко фарқ.

Гранада 14-турга келибгина зафар қучишни уддалади. Меҳмонга келган "Севилья" мухлислар қўллаб-қувватлаши эвазига таслим этилди. Айнан шу ўйин ёрқин, аммо ягона эсда қоларли учрашув бўлди "Гранада" учун. Қолган барча жабҳада андалусияликларни танқид қилсак бўлаверади. 16 баҳсда 9 очко тўплаган ушбу жамоа турнир жадвалида пасдан иккинчилар. 

Элитада жон сақлаш учун очколар жамғариш пайти етди, аммо "Гранада"нинг ашаддий мухлислари ҳам бу ишни "Реал" билан ўйиндан бошланишига кўзлари етмаса керак. 

Тахминимизча, мезбонлар бор кучлари билан ўйнашади ва рақибни аяб ўтиришмайди. Aввалги чемпионат баҳсида "қаймоқранглилар" ушбу рақиб устидан 9:1 ҳисобида зафар қучишгани ёдингизда бўлса ажаб эмас. 

Ла Лига доирасида "Гранада" "Сантьяго Бернабеу"га 5 бор меҳмонга келган. Тўплар нисбати 20:2, ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Бугунги ўйинда ҳам бу статистика меҳмонлар учун яхши томонга ўзгариши жуда қийин.


Жамоалар таркибини бу ерда билиб олишингиз мумкин.



"Эйбар" - "Атлетико Мадрид"

Чоло Симеоненинг биз ўрганиб улгурган жанговар ҳолатига қайтмаса ёмон бўлади буёғига. "Атлетико" бор йўғи 6-поғонани эгаллаб турибди. Жамоа янги йилни жуда ҳам қийин сафар билан бошлайди.

Биринчидан, мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Эйбар" ўзи учун жуда юқори - 8-ўринни эгаллаб турибди. Ўз майдонида "Эйбар" қандай ўйнашни яхши билади. Умумий ҳисобда 17 очко айнан уй учрашувларидан кейин клуб ҳисобига ёзиб қўйилди. Жамоа бор йўғи бир марта стадионга келган мухлисларини ранжитиб уйга қайтарган холос.

Иккинчидан, мадрид клубининг бугунги ҳолати. "Матрасчилар" бу мавсумда сафарда деярли очко ола билишмаяпти. Тўғри, "Эйбар" олдинги рақиблар: "Вильярреал" ёки "Реал Сосьедад"чалик кучли рақиб бўлмаслиги мумкин, аммо улар ҳам эшикдан ким келган тақдирда ҳам, шунчаки очко бериб юборишга кўникишмаган.

Испания шимолидаги вакилимизнинг хабарларига ишонсак, хавонинг кайфияти унча яхши эмас. Стадион чими ёмғир билан унчалик чиқиша олмаслиги қўшилса, бизни голларга эмас, курашларга бой ўйин кутиб турибди. 




Бугунги ўйинлардан аввал турнир жадвали қуйидагича кўриниш олганди. 

"Лас-Пальмас" - "Спортинг"

Куннинг учинчи баҳсида "Лас-Пальмас" Хихоннинг "Спортинг"ини қабул қилади. Бир неча кун олдин мезбонлар Испания Кубоги доирасида мадриднинг "Атлетикоси" билан беллашишди. 0:2 ҳисобидаги мағлубият кейинги босқичга чиқиш умидларини йўққа чиқарди. Шу сабабли, футболчилар энди  эътиборларини ички чемпионат баҳсларига қаратсалар ҳам бўлаверади. Чемпионатни тарк этишга номзодлардан бири билан баҳсда ўз уйида ҳали ютқазмаган (!) "Лас-Пальмас" муҳим уч очко жамғаришга ҳаракат қилиши шубҳасиз. 

Хихоннинг "Спортинг" клуби мавсумни яхши бошлаганди, аммо тез орада ишлар орқага кетди ва бугун жамоа хавфли зонага тушиб қолди. Абелардо шогирдлари қанчалик ҳаракат қилишмасин мухлисларни хурсанд қила олишмаяпти. Сўнгги беш ўйинда "Спортинг" фақатгина "Осасуна"ни таслим этди. Балки бунга ўша рақибнинг ўзидан ҳам баттар ахволда эканлиги сабабдир ("Осасуна" кетма-кет тўрт ўйинда мағлуб бўлди). Вазиятга объектив қарайдиган бўлсак, бугунги ўйинда меҳмонлар дуррангга эришсалар ҳам катта гап.




"Реал Сосьедад" - "Севилья"

Тун ярмидан оққанда (албатта бизнинг вақт билан), турнинг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтади. 

"Реал Сосьедад" "Аноэта"да "Севилья"ни қабул қилади. Ҳар икки жамоа юқори поғоналар учун кураш олиб бораётганидан хабарингиз бўлса ажабмас. "Баск"лар 29 очко жамғаргани ҳолда 4-5 ўринларни "Вильярреал" билан бўлишиб туришибди.      

2016-2017-йилги мавсумда "Сосьедад" айнан уйда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. "Аноэта"да жамоа 24 тадан 17 очкони ўзиники қилиб олди. Биринчи турда бу ердан "Реал" ғалаба билан қайтган - 0:3. Ўшандан буён на "Барселона", на "Атлетико" ва бошқа ҳеч қайси жамоа мезбонларга тиши ўтмаяпти. Бу иш "Севилья"нинг қўлидан келадими йўқми вақт кўрсатади.

Хорхе Сампаоли жамоаси сафарда ҳам очко ишлай бошлагани учун ҳам анча юқорида турибди. Ўтган мавсумда "Севилья" сафарда бирор марта ғалаба қозона олмаганидан кўпчилик бехабар бўлса керак. Ҳа, шундай бўлганди. Шунинг учун ҳам мавсум ярмига келиб, сафар ўйинларидаги 3 ғалаба анчагина ижобий натижа клуб учун. 

Албатта бу ўйинда "Сосьедад" ким майдонда хўжайинлигини кўрсатиб қўйишга ҳаракат қилади. Лекин меҳмонлар ҳам ҳужумда ёмон ўйнашмаётганини унутманг. Гол уриш бўйича жамоа фақатгина "Барса" ва "Реал"га имкониятни бой бермоқда. Мухлисларни шиддатли ўйин кутиб турибди




Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика