RU

Последние новости

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

Испания чемпионати, 13-тур. "Реал" сафарда қийин ғалабага эришди Новости

Испания чемпионати, 13-тур. "Реал" сафарда қийин ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Малага" - "Реал" учрашуви трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Испания чемпионати, 13-тур.

"Малага" - "Реал" 1:2

"Ла Росаледа".

Бош ҳакам: Биканди Гарридо.

Голлар: Бензема (18), Бэйл (83), Санта Крус (90)

"Малага": Камени, Санчес (Анхелери, 67), Росалес, Велигтон, Бока, Саму, Дардер, Кастильехо, Ресио (Аньор, 78), Дуда (Орта, 65), Санта Крус.

"Реал": Касильяс, Пепе, Рамос, Карвахаль (Варан, 85), Марсело, Кроос, Иско, Хамес, Бэйл (Чичарито, 89), Роналдо, Бензема (Ильярраменди, 72).

Огоҳлантиришлар: Дардер (30), Кроос (44), Иско (71), Марсело (80)

Четлатиш: Иско (86)

                                          

                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


                                          ЯНГИЛАШ


"Реал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Кейинги учрашувларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Эътиборингиз учун ташаккур!


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Қанотдан ошириб берилган тўпни Санта Крус боши билан дарвоза аниқ йўллади ва ҳисобни қисқартирди.


90` ГОООООООООООООООООООООЛ! САНТА КРУС!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` Иккинчи гол муаллифи Гарет Бэйл майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда унинг ўрнида Чичарито ҳаракат қилади.


88` "Малага" ҳужум қилишда давом этмоқда. "Реал" эса бир киши кам бўлиб ҳимояланмоқда.


87` Икер Касильясдан чиройли ва заргарона "сейв"!!!! Олқишларингиз....


86` Иско иккинчи огоҳлантиришини олди ва майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Иско рақибига нисбатан ҳақиқатда қўпол ўйнаганди.


84` Ниҳоят Гарет Бэйл ўз ниятига эришди. Бу сафар ҳам Роналдо голли узатмани амалга оширди. Роналдонинг майдон маркази олдидан боши билан ташлаб берган тўпини Бэйл илиб кетиб, рақибини ортда қолдирди ва тўпни бу сафар дарвозага аниқ жойлади, 0:2!


83` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГАРЕТ БЭЙЛ!


83` Тиниб-тинчимас Гарет Бэйлнинг ҳам бугун ишлари юришмаяпти. Навбатдаги уриниш ҳам бесамар кетди.


81` Икер Касильяс катта саҳнага чиқмоқда. Санта Круснинг зарбасини бартараф этди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолмоқда!


80` Роналдонинг бу хатоси жамоаси учун қимматга тушиши мумкин...


78` "Малага" сафида ўзгариш. Хосе майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Хуанпи туширилди.


76` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Роналдо!!!!!!!!! Қандай "совға"!!!!!  КАМЕНИ!! КАМЕНИ!!!! "Малага" ҳимоясида муаммо! Очиқчасига йўл қўйилган хато ва рақибга тақдим этилган совға. Тўп шундоқ Роналдонинг оёқлари олдига келиб тушди. Криштиано Роналдо эса 3-4 метрлар масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Унга ҳеч ким қаршилик қилмаётган эди. Камени бу вазиятда жонбозлик кўрсатди. Роналдо даражасидаги футболчилар эса бундай имкониятни кўкка совуришлари уятли ҳисобланади...


75` Марсело ўз қанотидан ҳужумни ривожлантирди. Унинг етказиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади. Камени эса тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.


74` Карло Анчелотти бу ўзгариш билан майдон марказини ўз қўлига олмоқчи . Сўнгги дақиқаларда дарҳақиқат "Малага" майдон марказида ўз ҳукмронлигини ўтказаётган эди.


73` "Реал" сафида ўзгариш. Бензема ўз ўрнини Ильяррамендига бўшатиб берди. ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячи. Хамес ёки роналдо энди ҳужумчи сифатида тўп суради.


72` Иско ўз жарима майдончаси олдида рақибига нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси. Искога эса огоҳлантириш.


71` Ҳудудий устунлик мезбонлар тарафида.


70` "Малага" сафида иккита ўзгариш юз берди. Дуда ўрнига Хорта, Санчез ўрнига эса Ангельери туширилди.


69` Бу ҳужум "Реал" учун огоҳлик қўнғироғи бўлди...


68` Роке Санта Крус сал қолса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг боши билан йўллаган зарбаси бироз баландроқ кетди.


67` "Малага" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.


64` Бензема ўз техникасига таянган ҳолда жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқчи бўлди. Лекин "Малага" ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйишга эришди.


62` "Реал" яхши ўйнамоқда. Устунлик меҳмонларда. "Малага" имконият туғилиши билан ҳужумга ўтмоқда. Гол уришга ҳаракат қилмоқда. Карло Анчелотти шогирдлари ҳозирча ишончли ҳимояланишмоқда. Аммо ҳисоб қалтис ва ҳар дақиқада ўзгариб қолиши мумкин.


60` Роналдога бироз тезлик етишмади. Ёки Камени ундан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни биринчи бўлиб ушлаб олди. Хавф бартараф этилди.


58` Криштиано Роналдодан зарба кўрдик. Лекин тўп кўзланган маррага етиб бормади.


57` "Малага" ҳам қўлдан келганча жавоб қайтарди. Лекин бу ҳужум ҳам самарасиз чиқди.


56` Иско! Гол ур! Ажойиб имконият, дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борган Иско Каменини доғда қолдира олмади.


55` Криштиано Роналдо!!!! Роналдо чалқанча усулда тўпга зарба берди. Хавфли тус олди! Аммо бироз мўлжалда адашди португалиялик футболчи. Шунақанги чиройли голлардан бўлсин!


54` Гарет Бэйл бугун жуда гол уришни истамоқда. Лекин сўнгги паллада унинг зарбасига аниқлик етишмаяпти.


53` Крооснинг жарима майднчаси ичига ошириб берган тўпига яна Бэйл боши билан зарба берди. Ноаниқ.


52` "Реал" яна стандарт вазиятига эга бўлди. Тўп олдида Тони Кроос.


50` Иккинчи тайм биринчиси каби сокинлик билан бошланди.


48` Хамеснинг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини Рамос боши билан Бэйл томон узатди. Гарет эса тўпга зарба бера олмади.


47` Марселога нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади. Жамоалар 15 дақиқалик танаффусга йўл олишади. Биз ҳам танаффус қиламиз.


44` Тони Кроос қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


42` Жарима зарбаси! Дуда!!!! Дарвоза тўсини нишонга олинди! Чиройли гол кўришимиз мумкин эди...


41` "Малага" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.


39` Гарет Бэйл!!!! Уэльслик футболчи ҳисобни 2:0га ошириш имкониятидан унумли фойдалана олмади. Камени бу сафар ҳам ишончли ўйнади.


37` "Малага" сўнгги дақиқаларни ўз жарима майдончаси олдида ўтказмоқда.


35` Карло Анчелотти жамоаси яна ташаббусни ўз қўлига олди.


33` "Реал" рақибига ўз ҳимоясини ёриб ўтишига йўл қўймаяпти.


31` Криштиано Роналдо!!!!!!!!! Зарба! Камени! "Малага" посбони жарима зарбасидан сўнг қийинчилик билан тўпни қайтарди.


30` Роналдога нисбатан жарима майдончаси олдида қоида бузилди. Жарима зарбаси. Хавфли бўилиш мумкин.


28` "Реал" бурчак тўпи тепди. Пепенинг боши билан берган зарбаси баланд кетди.


26` Учрашув ўртача даражада ўтмоқда. Лекин жамоалар бир-бирларига енгил нафас олишларига йўл қўйишмаяпти. Ҳужумлар кескин кўриниш олмоқда.


24` "Малага" яхши ҳужумни ташкил этди. Қанотдан бошланган ҳужум марказга кўчди. Аммо меҳмонлар ҳимоячилари бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.


23` "Малага"нинг ҳужуми! Зарба! Икер Касильяс???? Нималар қилмоқда? Игорь Акинфеевнинг мундиалда қилган хатосига ўхшаган хатони қилиши мумкин эди... Унинг бахтига тўп дарвозаси устуни олдидан ўтиб кетди. Бурчак тўпи.


21` "Малага" энди олдинга бориш режаларини тузмоқда. Ҳозирча Санта Круснинг зарбасидан бошқа голга тортадиган ҳужумлар ташкил этилмади.


19` "Реал"нинг бу сафарги ҳужуми самара келтирди. Роналдо ўз қанотидан рақиб футболчисини доғда қолдирди ва жарима майдончасига кириб келиб, тўпни марказда турган Бенземага оширди. Карим Бензема эса тўпни бир ҳаракати билан дарвозага тўғирлаб қўйди, 0:1.


18` ГОООООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМА!


17` "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Роналдо ва Бэйлнинг ташкиллаштирган ҳужуми узилиб қолди. Лайнсмен бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.


15` "Малага" чиройли ўйнашга уринмоқда. Уддаламоқда ҳам. "Реал"нинг учрашувга олиб кирган жозибасини мезбонлар футболчилари ҳам безашга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча Каменининг "сейв"лари, Рамос, Роналдо ва Санта Круснинг хавфли юришлари эсда қолди.


14` Бурчак тўпидан сўнг "Реал" ҳимоячилари хавфни бартараф этишни уддасидан чиқишди.


13` "Малага"!!!!!!!!! Эслайсизми, Роке Санта Крус деган ҳужумчини? Рокенинг боши билан йўллаган зарбасини Касильяс майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди!! Ажойиб ўйин!!!


12` Роналдо!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Ажойиб имконият ва кучли зарба! Камени!!!! "Малага" дарвозабонидан чиройли "сейв"!!!!!!!!!


11` Жарима майдончаси ичида "Реал" футболчиси йиқилди ва бош ҳакамга қараб, пенальти сўради. Ҳакам эса эътибор ҳам қилмади. Пенальти йўқ эди.


10` "Реал" учрашувга жозиба олиб кирди. Кетма-кет ҳужумлар "ёмғири" бошланди.


8` Уҳҳҳҳ дейдиган вазият бўлгандек бўлди. Серхио Рамос ўз услубида, яъни боши билан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Аммо Камени бунга йўл қўймади. Такрорий лавҳада ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани кўриниб қолди. Ҳа, энди тушундим нега Камени лайнсменга "ташланганини"...


6` Ўйиндаги биринчи стандарт вазиятини меҳмонлар тепишди. Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпга Бензема боши билан зарба берди. Ноаниқ.


5` Тўп "Малага" футболчиларида. "Реал" ҳозирча олдинга боришга шошилмаяпти.


4` "Реал"да Модрич, "Малага"да Амрабат йўқ.


3` Илк зарба. Гарет Бэйл дарвозани ўққа тутмоқчи бўлди. Камени ўз ўрнида.


2` Футболчилар учрашувни шошилмаган ҳолда аста-секин бошлашмоқда.


1` Ўйин бошланди! Биз ҳам бошладик...


- Ухлаб қолган мухлисларни жамоси мағлуб бўлиши мумкин. Ухлаб қолманг...)


- Барча мухлислар ўз жойларига жойлашиб олишсин. Бир неча сониялардан сўнг "Малага" - "Реал" ўртасидаги беллашувга старт берилади. "СА"ни "янгилаб" туришни унутманг :-)


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ҳа айтганча, хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания чемпионати 13-тур доирасидаги "Малага" - "Реал" беллашувидан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Кичик танаффусдан сўнг яна Сиз билан бирга қизиқарли учрашувларнинг бирида ғойибона учрашиб турганимиздан хурсандман. Узоқ сафарлар ва тадбирлар боис баъзи тур ўйинларида "кўришолмадик". Бунинг учун Сизлардан узр сўраймиз. Демак ҳамма тайёр, а?


- Учрашув соат 00:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика