RU

Последние новости

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  3 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  13 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

Испания чемпионати 10-тур превьюси Новости

Испания чемпионати 10-тур превьюси

Испания чемпионатининг 10-тур ўйинлари бугун тунда Ла Коруньяда бошланиб душанба куни Мадридда якунига етади. Бўлажак турнинг превьюси билан танишиб олинг.

10-тур жуфтликлари
31.10 23:45 “Депортиво” – “Хетафе”
01.11 19:00 “Гранада” – “Реал”
01.11 21:00 “Атлетико” – “Кордоба”
01.11 23:00 “Barcelona” – “Сельта”
02.11 01:00 “Реал Сосьедад” – “Малага”
02.11 15:00 “Атлетик” – “Севилья”
02.11 20:00 “Вильярреал” – “Валенсия”
02.11 22:00 “Леванте” – “Алмерия”
02.11 23:55“Эльче” – “Эспаньол”
03.11 23:45 “Райо Вальекано” – “Эйбар”

Тур ўйини
“Вильярреал” – “Валенсия”
Якшанба, 20:00, Вильярреал, “Эл Мадригал” стадиони, ҳакам: Перес Монтеро
Тахминий таркиблар:
“Вильярреал”: Серхио Асенхо, Марио Гаспар, Габриэль, Виктор Руис, Хайме Коста, Бруно Сориано, Тригерос, Мойсес Гомес, Черишев, Жовани, Уче
“Валенсия”: Диего Алвес, Барраган, Отаменди, Мустафи, Гайя, Филипе Аугусто, Хави Фуэго, Пьятти, Андре Гомеш, Родриго, Алькасер
Йўқотишлар: Рукавина, Мусаккьо, Йокич – Хиль



Турнинг энг марказий ўйини Вильярреалда бўлиб ўтади. “Эл Мадригал”да Леванте дербиси бўлиб ўтади, унда Валенсия автоном уюшмасининг энг кучли икки клуби тўқнаш келади.

“Валенсия” ажойиб формада ва ҳозир пешқадамларни қувмоқда. “Вильярреал” ҳақида ҳам деярли шундай дейиш мумкин. Жамоа рақибидан 6 очко кам жамғарган ва 4 поғона пастда бормоқда. Мезбонлар сафида Мусаккьонинг йўқлиги жуда катта йўқотиш бўлиши аниқ.

“Депортиво” – “Хетафе”
Жума, 23:45, Ла-Корунья, “Риасор” стадиони, ҳакам: Эрнандес Эрнандес
Йўқотишлар: Лукас Перес – Алексис, Альваро Васкес, Валера

“Депортиво” ўзининг қадрдон стадионида “Хетафе”ни қабул қилади. Ла-Корунья клуби сўнгги икик ўйинда тўрт очко тўплади, бу Виктор Фернандес бошчилигидаги жамоа учун яхши натижа. Ахир “Депор” дастлабки 7 турда ҳам 4 очко тўплаганди.

“Риасор”га мусобақа жадвалида 12-поғонада бораётган “Хетафе” ташриф буюради. Космин Контра бош мураббийлигидаги жамоа ҳар қандай жамоага бош оғриғи бўла олади.



“Гранада” – “Реал Мадрид”
Шанба, 19:00, Гранада, “Лос Карменес” стадиони, ҳакам: Гонсалес Гонсалес
Йўқотишлар: Мачис, Луиш Мартинш – Бэйл, Коэнтрау, Хесе

Мадриднинг “Реал” клуби ўтган ҳафта “Эл Класико”да зафар қучганди, бу ҳафта ўртасида эса Қирол кубогида қуйи лига клубини йирик ҳисобда таслим қилганди. Энди Анчелотти жамоаси “Гранада” меҳмони бўлади.

Гранадаликлар мавсум бошини ажойиб бошлаб бироз сусайиб қолишди. Беш ўйиндан буён Капаррос шогирдлари ғалаба нималигини билишмаяпти. Бу сафар ҳам бу анъана давом этадиганга ўхшамоқда. Ҳар ҳолда “Реал”га қарши ўйнаб омадсиз серияга барҳам бериш қулай фурсат эмас.
Мадридликлар айни пайтда қойилмақом формадалар, деярли барча рақибларни таслим қилишмоқда. Хатто “Барселона” ҳам “Қироллик клуби”га қарши етарли қаршилик кўрста олмади. Бироқ “Реал” учун “Барса”га қарши ўйин бутунлай бошқа “мусобақа”, Примеранинг ўртамиёналарига қарши баҳслар эса умуман бошқа. Бундай вазиятларда Анчелотти шогирдларига мотивация етишмаслиги мумкин. Аммо Роналду, Хамес Родригес каби футболчиларга эга жамоа “Гранада”ни ортиқча мотивациясиз ҳам таслим қилишга қодир

“Атлетико” – “Кордоба”
Шанба, 21:00, Мадрид, “Висенте Кальдерон” стадиони, ҳакам: Клос Гомес
Йўқотишлар:  Ансальди, Тьягу – Хосе Анхель Креспо

Бошқа бир Мадрид клуби ўз майдонида ўйнайди. “Висенте Кальдерон”га лига дебютанти “Кордоба” ташриф буюради. Бу учрашувда ким ғолиб бўлиши деярли аниқ. “Кордоба” ўз бош мураббийини алмаштирди, бироқ бу ҳеч қандай ижобий натижа келтирмади. Тўғри, Миро Жукич келганидан сўнг “Сосьедад” билан дуранг қайд этилди, бироқ шанба кунги баҳсда жамоа ижобий натижани қўлга киритиш эҳтимоли жуда кам.

“Атлетико” ўйин давомида устунликка эга бўлмай туриб ҳам ғалаба қозона олади. Бир-иккита бурчак тўпи ва таблодаги ҳисоб ўзгаради.



“Барселона” – “Сельта”
Шанба, 23:00, Барселона, “Камп Ноу” стадиони, ҳакам: Виканди Гарридо
Йўқотишлар: Адриано, Дуглас – Фонтас, Аугусто Фернандес, Оубинья

Грандлар орасида энг қийин ўйин “Барселона” чекига тушган. Каталонияликлар бу мавсумда жуда қизиқарли ўйин намойиш этаётган “Сельта”ни қабул қилишади. Галисияликлар бежизга еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларда боришмаяпти. Бериццо жамоаси тартибди, ақлли ва ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Ўтган мавсумда “Барселона”нинг ҳозирги устози Луис Энрике айнан “Сельта”да ишлагани кўпчиликни ёдида бўлса керак.

“Эл Класико”даги мағлубиятдан сўнг Каталония клуби бош мураббийи ҳақиқий танқидлар бўронида қолиб келди. Хаттоки мураббийни бундай даражадаги жамоада ишлашга нолойиқ деганлар ҳам бўлди. Бироқ факт шуки, “Барселона” ҳамон Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Ҳа, принципиал рақибга мағлуб бўлиш аламли, лекин шу билан ҳаёт ҳам, Примеро ҳам тугаб қолмайди. Ўтган мавсумда ҳам “Барселона”ни деярли бутун мавсум давомида танқид қилишганди, бироқ сўнгги турга қадар чемпионликка даъвогар эди. Ҳозир ҳам жамоа пешқадам, шундай бўлса ҳам уни танқид қилишмоқда.  



“Реал Сосьедад” – “Малага”
Шанбадан якшанба ўтар кечаси, 01:00, Сан-Себастьян, “Аноэта” стадиони, ҳакам: Хайме Латре
Йўқотишлар: Де ла Белья, Элустондо, Рули – Флавио Феррейра, Чен, Тиссоне

“Атлетик” – “Севилья”
Якшанба, 15:00, Бильбао, “Сан Мамес” стадиони, ҳакам: Эстрада Фернандес
Йўқотишлар: Гурпеги, Акече – Витоло, Барбоса

“Леванте” – “Альмерия”
Якшанба, 22:00, Валенсия, “Сьютат де Валенсия” стадиони, ҳакам: Прието Иглесиас
Йўқотишлар: Иван, Винтра, Давид Наварро, Тоньо, Рафаэль Мартинс

“Эльче” – “Эспаньол”
Якшанба, 23:55, Эльче, “Мартинес Валеро” стадиони, ҳакам: Тейшейра Витьенес
Йўқотишлар: Серхио Гарсия, Эктор Морено

“Райо Вальекано” – “Эйбар”
Душанба, 23:45, Мадрид, “Вальекас” стадиони, ҳакам: Иглесиас Вильянуэва
Йўқотишлар: Буэно – Эррасти




Мусобақа жадвали

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Барселона 9 7 1 1 23 - 3 20 22
2 Севилья 9 7 1 1 17 - 9 8 22
3 Реал 9 7 0 2 33 - 10 23 21
4 Валенсия 9 6 2 1 20 - 8 12 20
5 Атлетико 9 6 2 1 15 - 7 8 20
6 Сельта 9 4 4 1 16 - 11 5 16
7 Малага 9 4 3 2 11 - 8 3 15
8 Вильярреал 9 4 2 3 13 - 9 4 14
9 Райо Вальекано
9 3 2 4 11 - 16 -5 11
10 Эспаньол 9 2 4 3 9 - 10 -1 10
11 Эйбар 9 2 4 3 9 - 11 -2 10
12 Хетафе 9 3 1 5 6 - 13 -7 10
13 Альмерия 9 2 3 4 7 - 10 -3 9
14 Гранада 9 2 3 4 6 - 13 -7 9
15 Атлетик 9 2 2 5 6 - 12 -6 8
16 Депортиво 9 2 2 5 11 - 19 -8 8
17 Реал Сосьедад
9 1 3 5 10 - 14 -4 6
18 Кордоба 9 0 5 4 6 - 14 -8 5
19 Эльче 9 1 2 6 8 - 21 -13 5
20 Леванте 9 1 2 6 4 - 23 -19 5
 


Тўпурарлар рўйхати
# Ўйинчи Жамоа Голлар
1 Криштиану Роналду
Реал 16
2 Неймар Барселона 9
3 Карлос Бакка
Севилья 7
4 Лионель Месси
Барселона 7
5 Ларривей
Сельта
6
6 Нолито Сельта 5

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика