RU

Последние новости

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Испания бош мураббийи Иньестага ҳурмат сабаб терма жамоанинг ЖЧ-2018га таркибини кечроқ эълон қилишга қарор қилди Новости

Испания бош мураббийи Иньестага ҳурмат сабаб терма жамоанинг ЖЧ-2018га таркибини кечроқ эълон қилишга қарор қилди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага ҳурмат сабаб терма жамоанинг ЖЧ-2018 учун таркибини эълон қилишни 21 майга қолдирди.

Буни "AS" нашри тасдиқлади.

Аслида жамоанинг "заявка"сини тақдим этиш 18 майга режалаштирилган эди. Лекин, ўша куни 34 ёшли футболчини Каталония клубидан кузатиш маросими бўлиб ўтиши мўлжалланган. Ёшлар жамоасидаги иштирокини ҳам қўшиб ҳисоблаганда Андрес "кўк-анорранглилар" таркибида 22 йилни ўтказди.

Лопетеги ўша куни омма ва ОАВ эътиборини Иньестадан чалғитмаслик учун шундай қарорга келган. Маэстро 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда Испанияга Жаҳон чемпионлигини келтирган голни киритган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Россияда бўлиб ўтади. Испания терма жамоаси "B" гуруҳида Португалия, Эрон ва Марокаш билан беллашади.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика