RU

Последние новости

10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  10 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0

Испанча футбол модели энди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда Новости

Испанча футбол модели энди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Куни-кеча BMB Trade Group компаниясининг яқин ҳамкори Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг Европадаги вакили Дилшод Рузметов "Кадис" (Испания) футбол клубининг халқаро лойиҳалар бўйича директори Энрике Перес билан учрашув ўтказди.

Маълумот учун “Кадис” жамоаси Aндалусия автоном ҳамжамиятининг Кадис провинсиясида жойлашган испан профессионал футбол клуби. Жамоа 1910 йилнинг 10 сентябр куни ташкил этилган бўлиб томошабинларни «Рамон де Карранса» стадионида қабул қилади.

Учрашув чоғида Энрике Перес Ўзбекистон клублари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан манфаатдор эканлигини баён қилди. Хусусан, " Кадис " футбол клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" футбол клуби билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди. Энрике Перес жорий йилнинг сентябрь ойида "Сўғдиёна" футбол клуби ва унинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келишни режалаштираётганини маълум қилди. “Умид қиламанки, клубимиз "Сўғдиёна" жамоаси билан самарали ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўяди”, - деди Перес учрашув чоғида.

Шунингдек, Энрике Перес учрашув чоғида Дилшод Рузметовни Испания Ла лигасининг биринчи тури доирасида шанба куни бўлиб ўтадиган " Кадис " ва "Леванте" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга лутфан таклиф қилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамкорликдаги лойиҳа ҳар икки футбол клуби мураббийларининг тажриба алмашиниши, биргаликда машғулотлар ўтказиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ҳамда “Сўғдиёна” ўйинчиларининг халқаро майдонда тўп суришлари  учун йўл очиб беришига BMB Trade Group компаниси ўз кўмагини беришга тайёр.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика