RU

Последние новости

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  1 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  6 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  4

Испан мактаби. Ла Лигада порлаши кутилаётган иқтидорлар Новости

Испан мактаби. Ла Лигада порлаши кутилаётган иқтидорлар

Теги :  Ла Лига
Улардан кўпчилигини сиз ҳали яхши танимайсиз.

Испания Ла Лигаси – бу шундай чемпионатки, 23 ёшга тўлиб улгурмаган анча мунча футболчи бу ерда юлдуз бўлиб улгуради. Уларнинг шартномасидаги товон пули эса умуман кишини лол қолдиради. Аммо исталган чемпионатда бўлганидек, унчалик катта бўлмаган суммага истиқболли ёш футболчини топа оласиз. Бундай масала айниқса ёзги трансфер ойнасида муҳим ҳисобланади. Айтиб улгурганимиздек, бугунги қахрамонларимизнинг кўпчилигини сиз танимайсиз ҳам, аммо яқин келажакда уларнинг кўпчилиги жаҳон даражасидаги футболчига айланиши мумкин. 


Арнау Тенас (дарвозабон, 22 ёш, "Барселона", эркин агент)

Шу ёз Испания ёшлар терма жамоаси кипери, эслатиб ўтамиз, айнан шу терма охирги Евро U-21 финалчиси бўлган, эркин агентга айланди. Бунга қадар у "Барселона"нинг захира дарвозабонларидан бири ҳисобланарди. Ўтган мавсум ёшлар жамоаси сафида 26 тадан 15 та учрашувда гол ўтказиб юбормади. Каталонияликлар тарбияланувчисига мос равишда у оёқлари билан жуда яхши ҳаракат қила олади. Шу сабабли у кўпгина жамоаларда асосий посбонга айлана олиши ҳеч гап эмас.


Хуан Миранда (ҳимоячи, 23 ёш, "Бетис", 7 млн евро)

2021 йилнинг июнь ойида Миранда "Барселона"дан "Бетис"га ўтади ва стабиллик эришади. У Севилия жамоасининг қанот ҳимоясига мустаҳкам ўрнашади ва Евро U-21да ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади. Меҳнаткаш, техник жиҳатдан кучли футболчи, ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояланишда фойдали ҳаракат қилади.

Йон Пачеко (ҳимоячи, 22 ёш, "Реал Сосьедад", 6 млн евро)

Бизнинг давримизда тўп билан бемалол муомала қила оладиган марказий ҳимоячиларнинг қадри жуда баланд. Пачекони эски мактаб вакиллари қаторига қўшса бўлади. У жисмонан бақувват, яккакурашларда фаол ўйнайдиган, исталган рақибни "дўстона" кутиб ола биладиган спортчилардан. "Реала Сосьедад" академияси футбол оламига навбатдаги иқтидорни етиштириб берди десак, муболаға бўлмайди. Дарвоқе, у ҳам Евро U-21да ўз салоҳиятини кўрсата олганлардан саналади.


Арнау Мартинес (ҳимоячи, 20 ёш, "Жирона", 15 млн евро)

Мартинес ҳам марказий ҳимоячи ролида, ҳам ўнг қанот ҳимоячиси ролида бирдек ишончли ўйнай олади. Ўтган мавсум "Жирона" сафида у фантастик йилни бошдан ўтказди. Мартинес нафақат рақиблар алдаб ўтиши қийин бўлган ҳимоячи, балки яхши техника ва дриблингга эга футболчилардан. Арнау ўйинни орқа чизиқдан қуришни истаган мураббий учун зўр кадр.


Иван Фреснеда (ҳимоячи, 18 ёш, "Вальядолид", 15 млн евро)


Ла Лигадаги дебют мавсумини ўтказган ҳимоячи ўзини йўқотиб қўймади ва майдонда "жамоа механизмининг" бегона элементи бўлиб қолмади. Жисмонан бақувват ҳимоячи нафақат рақибларни тўхтатишда, балки жамоаси ҳужумга ўтганида ҳам фаол иштирок эта олади. Шу сабабли уни кўпроқ қанотда учратасиз. "Барселона", "Арсенал" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирганининг ўзи Иванга берилган яхши баҳо деса бўлаверади.


Аймар Орос (ярим ҳимоячи, 21 ёш, "Осасуна", 15 млн евро)

"Осасуна"нинг ёш ярим ҳимоячиси ўтган мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатди ва жамоасига еттинчи ўринни эгаллашда ёрдам берди. Ороснинг асосий роли тўпни олиб қўйишдан иборат, бундан ташқари у ҳужумларни бошлашда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. Сўзимиз исботи сифатида унинг 3 та голи ва 6 та ассистини келтиришимиз мумкин.


Родри (ярим ҳимоячи, 23 ёш, "Бетис", 8 млн евро)

"Бетис" ёш иқтидорларни катта футболга етиштириб бера олиши билан ном чиқариб улгурган. Шунчаки Фабиан Руис ва Дани Себальосни эслаш кифоя. Санчес – шундай футболчилардан яна бири. У энергияга бой, ҳужумларни ташкиллаштиришда фаол ҳаракат қиладиган, яхши техника . У майдон марказида ўйинни қийинлаштирмасликка ҳаракат қилади ва бунинг учун ўта фаол, динамик ўйин кўрсатади.


Самуэль Кошта (ярим ҳимоячи, 22 ёш, "Альмерия", 5 млн евро)

Бу рўйхатда фақатгина икки футболчи испан эмас. Португалиялик Кошта – улардан бири. Ортда қолган мавсумда у "Альмерия" сафида порлади. Бу меҳнаткаш ҳужумкор ярим ҳимоячи, ярим ҳимоя марказига жойлашиб, ҳимояга ҳам фаол ёрдам бериши мумкин, ўйинни қуришда ва ҳужум йўналишини танлашда ўзини эркин ҳис қилади.


Алекс Баэна (ҳужумчи, 21 ёш, "Вильярреал", 20 млн евро)

Бу юлдуз бўлишга жуда яқин персонаж. Барчасига қарамай, биз футболчини истиқболли бўлажак юлдузлар қаторига қўшамиз. Ўтган мавсум Алекс учун омадли бўлди. Ла Лигада у 35 ўйинда 6 та гол урди ва ўзининг универсаллигини намойиш қилди. У ҳужумнинг олдинги чизиғида ҳам, қанотларида ҳам бирдек фойдали ҳаракат қила олади. Тезкор, ақлли ва вазиятга тез баҳо бера оладиган вингер шерикларига қулай вазиятлар яратиш учун қийин вазифаларни ўзига олишдан чўчимайди. Унинг иқтидорли ҳаракатлари эътиборни тортмай қолмайди. Бундай футболчилар исталган жамоа ҳужумига керативлик қўша олади. Мухлисларга ҳам одатда бу типдаги футболчилар маъқул келади.


Гонсало Плата (ҳужумчи, 22 ёш, "Вальядолид", 5 млн евро)

Рўйхатдаги иккинчи испан бўлмаган футболчи. Плата Испанияга Эквадордан келган. Вингер юқори темпда ҳаракат қилиши ва ўта салоҳиятлилиги билан ажралиб туради. Гонсало ўзининг носатандарт ҳаракатлари ва кутилмаганда керакли жойда пайдо бўлиши билан исталган ҳимояни шошириб қўяди. Маълумотларга қараганда, Платани Европанинг қатор топ клублари кузатишни бошлаб юборган. Агарда ўзига мос жамоага ўтса, яқин келажакда футбол оламида яна бир топ футболчи пайдо бўлишига гувоҳ бўламиз.


Серхио Камельо (ҳужумчи, 22 ёш, "Атлетико", 10 млн евро)

"Матрасчилар" ўтган мавсум Камельони "Райо Вальекано"га ижарага беришганди. Ёш форвард у ерда яхшигина ўйин амалиётига эга бўлган. Барча мусобақаларни ҳисоблаганда Серхио еттита гол уришга муваффақ бўлди. Тўғри, 22 ёшда юлдуз ҳужумчилар статистикаси яхшироқ бўлади дерсиз, аммо ҳамма ҳам Мбаппе ёки Холанд бўлавермайдику. Нормал шароитда кўпчилик футболчилар бироз кечроқ юлдузга айланишади. Камельо эса айнан шу даражага етай деб турибди. Меҳнатдан қочмайдиган ҳужумчи рақиб ҳимоясига кучли босим ўтказа олади ва ҳужум вақтида ҳимоячи, дарвоза ва дарвозабон, бир сўз билан айтганда вазиятни яхши ҳис этади. Бу эса ҳужумчи учун энг керакли факторлардан бири.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика