RU

Последние новости

19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  0 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  22 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  8 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  2 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3

Исмоил Гонсалвеш: "Пахтакор" ўртамиёна жамоа бўлганда бу ерга келмасдим" Новости

Исмоил Гонсалвеш: "Пахтакор" ўртамиёна жамоа бўлганда бу ерга келмасдим"

“Пахтакор”нинг португалиялик легионери клубга ўтиши ва янги мавсумдан кутаётган жиҳатлари ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- “Пахтакор”га ўтишингизнинг асосий сабаби нимада?
- “Пахтакор”– Ўзбекистоннинг бош ва катта клуби. Ўртамиёна жамоа бўлганда бу ерга келмасдим. Яна жамоа ўйнаётган ва Шота Арвеладзе орқали тарғиб қилаётган футбол катта ўрин тутди. Ушбу икки жиҳат қароримга таъсир кўрсатди.

- Келишингизга қадар ўзбек футболи ҳақида нималар билардингиз?
- Бу ерда турли жамоаларда фаолият олиб борган дўстларим туфайли ўзбек футболи билан танишиб улгургандим. 2-3 йил олдин менга бу ерда футболни яхши шароитларда ўйнаш мумкинлиги ва мамлакатнинг ўзи жуда ёқимли экани тўғрисида айтишганди.

- Янги жамоа ва мамлакатга кўникиш қандай кечмоқда?
- Биринчи навбатда футболчиларга миннатдорчилик айтаман – улар мени жуда илиқ қабул қилишди. Бу жамоага тезроқ мослашишимда ёрдам беради. Иккинчидан, шаҳарнинг бунчалик яхши бўлишини кутмагандим. Бундан ёқимли ажабландим. Кўникиш жараёним жуда яхши ва осон кечмоқда деб ўйлайман.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Бош мураббий билан бу масалада суҳбатлашдим. Асосий мақсадимиз – чемпионлик. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун курашамиз ва бошқа нарса ҳақида ўйламаймиз.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика