Исломжон Абдуллаев эндиликда "Турон" дарвозасини қўриқлайди
09 янв 2021 14:14
Новости
Исломжон Абдуллаев эндиликда "Турон" дарвозасини қўриқлайди
Қишки трансферлар ойнаси вақтида "Қўқон-1912" посбони Исломжон Абдуллаев жамоасини ўзгартирди.
"Қўқон-1912" жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибдаги барча футболчиларнинг ўйин амалиётларига эга бўлишлари учун имкон бериш мақсадида ҳамда "Турон" жамоасидан тушган таклифга асосан дарвозабон Исломжон Абдуллаевни қўшниларга ижара асосида беришга қарор қилишди.
Клуб тарбияланувчиси бўлган дарвозабон Исломжон Абдуллаев келаётган мавсумни, Суперлиганинг янги аъзоси бўлган Яйпаннинг "Турон" жамоасида ўтказадиган бўлди. "Қўқон-1912" жамоаси ёш дарвозабонга юксак ишонч билдиради ҳамда янги жамоада унга омад тилайди !
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии