RU

Последние новости

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  16 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

Исломбек Исоқжонов "Пахтакор" билан ўйиндан олдин: "Биз рақиб танламаймиз" Новости

Исломбек Исоқжонов "Пахтакор" билан ўйиндан олдин: "Биз рақиб танламаймиз"

Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви арафасида жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси, “Пахтакор” амалдаги мамлакат чемпиони ва жорий мавсумнинг ортда қолган баҳсларида юз фоизлик натижа қайд этган турнир пешқадами. Бир сўз билан айтганда, кучли рақиб. Аммо “Навбаҳор” бу йил ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган ҳамда ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишга қодир, яъни, биз рақиб танламаймиз. Айниқса, Намангандаги ўйинларда ҳар қандай жамоага қийин бўлиши шубҳасиз.

Бўлажак учрашувларда жамоавий ўйин намойиш этиб, ўйиндан – ўйинга натижаларни яхшилаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Сўнгги турларда жамоамизга омад етишмади. Аммо ҳали мухлислар кутган қувончли ва ғалабали онларимиз олдинда.

Худо хоҳласа, “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларимиз, қолаверса, мураббийларимиз ва бизга шунчалик шарт - шароитлар яратиб бераётган жамоамиз раҳбарларига ютуқни тақдим этамиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Мухлислардан эса 7 апрель куни жамоамизни ҳар доимгидек, 12-ўйинчи сифатида муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Бу бизга қўшимча руҳ ва қувват беради ҳамда ғалабамизга мадад бўлади, деган умиддаман.

Биз – футболчилар доимо ишқибозларнинг ишончларини оқлашга интиламиз", - дейди Исломбек Исоқжонов.  


Навбахор

Исломбек Исокжанов - 71'

Суперлига. Тур 5

07/04/2021, 18:30

2
:
1
Завершен

Пахтакор

Драган Черан - 40', Драган Черан - 90'

45'
90'
22'  Исломбек Исокжанов
57'  Славиша Стоянович (Аббос Гуломов)
70'  Эхсони Паншанбе (Никола Тасич)
71'  Исломбек Исокжанов
76'  Даврон Хошимов
76'  Исломбек Исокжанов (Забихилло Уринбаев)
81'  Игорь Голбан
40'  Драган Черан
40'  Сардор Собирходжаев
45'  Шерзод Агзамов
46'  Азизбек Тургунбаев (Хожимат Эркинов)
69'  Аброр Исмоилов
72'  Шароф Мухитдинов (Хумоюнмирзо Иминов)
90'  Драган Черан
90'  Драган Черан (Шахзод Азмиддинов)
90'  Санжар Кувватов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика