Исломбек Исмоилов: «Про лигадан Суперлигага чиқиш учун тўртта клуб охиригача курашса керак»
15 сен 2020 14:08
Новости
Исломбек Исмоилов: «Про лигадан Суперлигага чиқиш учун тўртта клуб охиригача курашса керак»
- Аламли мағлубиятга учрадик. «Динамо» ўйиннинг сўнгги дақиқаларидаги хатомиз учун жазолади. Аслида ўйин дуранг билан якунланса адолатдан бўларди, менимча. Кўрган бўлсангиз ўйинни охирида биз ҳам ҳисобни тенглаштириш учун жуда яхши имкониятга эга бўлгандик. Бу футбол. Хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.
«Динамо» узоқ тарихга эга бўлган жамоа. «Турон» эса энди шаклланаётган клуб. Самарқанд жамоасида тажрибали мураббийлар, яхши футболчилар йиғилган. Уларнинг ҳам ўз амбициялари бор. Биз ҳам ўз ўйин услубимизга эга бўлишимиз учун вақт талаб этилади. Бугун шундай ўйин эдики, қайси жамоа гол урса, ўша ютиб кетарди. Бу борада омад «Динамо»га кулиб боқди. Умуман олганда жамоамиз ўйинидан қониқдим.
Суперлига учун кимлар курашади? Ҳали энди 6-тур ўтди. Кўриб турибсиз, жамоалар орасида фарқ катта эмас. Шу боис Суперлига йўлланмаси учун жиддий кураш кечиши аниқ. Шу жумладан, «Динамо» ва «Турон» ҳам Суперлигага чиқиш учун курашади. Қолаверса, пешқадам «Шўртан» клуби ва «Нефтчи» ҳам фақат Суперлигани кўзлаган. Менимча, мана шу тўрт клуб ўртасида чемпионат охиригача жиддий кураш кечса керак. Қолаверса, қолган тўрт клуб ҳам исталган жамоани мағлуб эта олади. Про лигада клублар ўртасида фарқ катта эмаслиги ўйинларни кескин ва қизиқарли ўтишига сабаб бўлмоқда, - дейди Исмоилов.
Комментарии