RU

Последние новости

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Исломбек Исмоилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" Новости

Исломбек Исмоилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин "Турон" бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Аввало мухлисларимизга раҳмат айтаман. Шунчалик келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйинга келадиган бўлсак, бошида рақибга қараганда бизда кўпроқ вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик. Жамоам бугун мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш қилмади деб ҳисоблайман. Футболчилардан миннатдорман, ўйин давомида улар яхши меҳнат қилишди, кўрсатмаларни бажаришди. Биргина хато ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Истаймизми йўқми, ютқазаётган жамоа олдинга ўтишга ҳаракат қилади. Ҳужумда кўп куч сарфлаб юбордик. Ҳимоядаги хатолар сабабли иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Ўйин томошабоп бўлди, икки томон ҳам очиқ ўйин намойиш қилди.

- Ўзбекистон Кубогида жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?
- Ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Биринчи навбатда гуруҳ босқичидан ўтиб олишимиз керак.

- Ўтган мавсум Про-Лигада энг яхши бўлган Абдулазиз Абдурашидхонов бу мавсумда ўзини кўрсата олмаяпти. Балки унга Суперлига даражаси қийин бўлаётгандир.
- Бугун у иккинчи бўлимда майдонга тушди. Ёмон ўйин кўрсатмади. Ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Лекин барибир Суперлига ҳавосига мослашиб кетиш осон эмас. Фаолиятидаги илк мавсумини Про-Лигада ўтказиб, навбатдаги мавсумнинг ўзида Суперлиганинг асосий футболчиси бўлиш учун катта меҳнат талаб қилинади. Қайсидир вазиятларда унга тажриба, маҳорат етишмаяпти. Лекин унинг келажаги порлоқ. Агарда ишлашда давом этса, у "Турон"нинг энг олди футболчиси бўла олади.

- Дарвозабонлар борасида селекция ишлари бўладими? Ушбу мавсумда "Турон" дарвозабонлар сабабли жабр чекмоқда.
- Ҳа, дарвозабонлик чизиғи биз учун энг нозик нуқта. Ўтган мавсум давомида ушбу чизиқ сабабли жуда кўплаб очколар йўқотдик. Ўзимизга мос келадиган дарвозабон излаяпмиз, бу борада ишлар давом этмоқда. Менимча бутун Ўзбекистонда дарвозабонлик муаммо. Яхши савиядаги дарвозабонларнинг эса ўз клублари билан шартномалари бор.

- Ўзбекистон Кубогида ВАР тизимининг йўқлиги қанчалик яхши ёки ёмон?
- Чемпионатда ВАР тизимидан фойдаланилмоқда. Менимча, Ўзбекистон Кубогида ҳам бу тизимдан фойдаланиш керак. Бироқ шу кунга қадар фақатгина "Локомотив"га қарши ўйинимизда ВАР тизими ишлади. Ундан кейинги ўйинларда буни кўрганим йўқ. ВАР бўладими ёки йўқ, вазифамиз - майдонда чиройли ўйин намойиш қилиш.

- Ўзбекистон Кубогида жавоб ўйинлари йўқ. Балки, чорак финалдан бошлаб жавоб ўйинларини ташкил қилиш керакдир?
- ПФЛ карантинни инобатга олиб, бу нарсаларни ҳам ҳисоблаб чиққан. Балки навбатдаги босқичда уй-сафар тизими бўлса, қизиқарлилик ошармиди. Шу орқали мусобақанинг нуфузи янада кўтариларди деб ўйлайман. Бу менинг шахсий фикрим. Аммо нима бўлган тақдирда биз барча ўйинларда иштирок этамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика