RU

Последние новости

01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  8 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  23 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2

Исломбек Исмоилов: "Бугун 14 кишига қарши ўйнаб икки очко йўқотдик" Новости

Исломбек Исмоилов: "Бугун 14 кишига қарши ўйнаб икки очко йўқотдик"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Турон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Исломбек ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? 14 кишига қарши ўйнаб, икки очко йўқотдик. Қачонгача бундай холатга чидаш мумкин, тўғриси ҳайронман.

-Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун "Турон"дан кўра "Истиқлол" футболчилари ҳакам томонидан карточкалар билан огоҳлантирилишди...

- Лекин, ҳакамлар кўпроқ бизнинг жамоани ҳужумларини тўхтатиб қўйишди. Рақиб томонидан ишлатилган майда қоидабузарликларга эътиборларини қаратишмади. Учрашув ҳаками ўйиннинг бошидаги 30-дақиқагача 9 марта, 11 марта рақибларнинг қўполликларини жазоламади. Бугунги ўйинда "Истиқлол"нинг камида икки футболчисига қизил карточка кўрсатиши керак эди.

Бу каби "дерби" учрашувларига ҳакамлар қўмитаси тажрибалироқ бўлган ҳакамларни жалб этиши керакдир балки. Умуман айтганда, ҳакам бугун ўйин назоратини издан чиқариб юборди. Учрашув охирида юзага келган низоли вазиятларга ҳам айнан ҳакам сабабчи бўлди.

- Вазиятга тўғри қарайдиган бўлсак, бугун "Турон" сафар учрашувида очко олишга эришди. Балки бу жамоа футболчиларига қандайдир мотивация берар? Бундан ташқари кейинги турда мусобақа жадвалининг энг сўнги поғонасини эгаллаб турган "Зомин" билан уйда ўйнайсизлар...

- Билмадим, бундай ўйинлар бизга мотивация беради деб айта олмайман. "Зомин" билан ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, тўғри уйда ўйнаймиз. Албатта, бу учрашувга астойдил тайёргарлик кўрамиз. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" - дейди "Турон" бош мураббийи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика