RU

Последние новости

13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  18 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4

Ислом Тўхтахўжаев: “Боруссия”га қарши ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ютдик” Новости

Ислом Тўхтахўжаев: “Боруссия”га қарши ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ютдик”

Айни пайтда Австрияда йиғин ўтказаётган “Локомотив” клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевдан қисқа интервью олдик.
- Австрия йиғини давомида асосан нималарга эътибор қаратиляпти?
- Австрия йиғини давомида ҳар икки кунда ўртоқлик ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Шунинг учун бўлса керак, йиғин орқали мураббийимиз жисмоний тайёргарлигимизни яхшилашга катта эътибор қаратяпмиз. Машғулотлар қизиқарли ўтяпти. Таркибга янги келганлар ҳам жамоа машғулотларида астойдил ҳаракат қилишмоқда.

- Йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдинглар. Шу ҳақида фикрлариз қандай?
- Ҳа тўғри. Биз ҳозирча икки жамоага қарши майдонга тушдик. Шулардан дастлабкиси Чехиянинг ''Бюрн'' жамоаси бўлди. ''Бюрн''га қарши баҳсда жамоамиз яхши ҳаракатланди деб ўйлайман. Лекин ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи беллашувда "Боруссия" Дортмунд ёшларига қарши майдонга тушдик. Бу ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ғалаба қозондик деб ўйлайман. Шуни айтиб ўтардимки, бу баҳсларда ютуқ ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Ушбу ўйинлар орқали мураббий янги ўйинчиларни кўздан кечириб олишга ҳаракат қилади.

Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика