RU

Последние новости

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  0 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  6 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  102

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди" Новости

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди"

Ўзбекистон Пепси Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” машғулотларни давом эттирмоқда.

 “Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан ушбу йиғин ҳақида кичик суҳбат уюштирди.

- Ислом, машғулотлар қандай ўтмоқда? Жамоа иккита учрашув ўтказди, ушбу учрашувлар қандай кечганлиги тўғрисида ўз таасуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Минск йиғини биз учун айни муддао бўлди. Бу ердаги об-ҳаво ўтказилган ўйинлардан кейин тезроқ тикланишга ёрдам беради. Яна бу шахар бизга бегона эмас, бир неча йилдан бери Минск шахрида чемпионатимизнинг кейинги давраларига тайёргарлик кўряпмиз. Ўтказилган икки учрашувга келсак, биринчи учрашувда кўплаб ҳавфли вазиятлар яратишимизга қарамасдан рус клубига имкониятни бой бериб қўйдик. Иккинчи учрашувда эса йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Йиғинларда асосан натижаларга эътибор берилмайди. Энг аввало жамоавий ўйинни янада кучайтириш, яратилган вазиятларни голга айлантириш, ўз ўйин услубимизни янада такомиллаштириш устида иш олиб борилади.

- Суперлигада 15 та учрашув якунланди. Ўз ўйинингиз, “Локомотив” қайд этган натижадан кўнглингиз тўлдими?

- Биринчи даврадан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмади. Бу ерда жамоа рахбарияти, футболчилар, мураббийлар штаби ва албатта мухлисларимизнинг ҳам. Ҳозир жамоамиз ўзига мос бўлмаган ўринда турибди. Иккинчи даврада энди биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб яна ўзимизнинг жойимизга қайтамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика