Ислом Тўхтахўжаев: "Бундай майдонда ўйнашга ким рухсат берганини билмайман. Ташқаридан чиройли, лекин ичи аянчли аҳволда"
10 апр 10:34
Новости
Ислом Тўхтахўжаев: "Бундай майдонда ўйнашга ким рухсат берганини билмайман. Ташқаридан чиройли, лекин ичи аянчли аҳволда"
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида "Пахтакор" - ОКМК жамоалари ўзаро учрашди.
Ўйиндан сўнг олмалиқликлар сардори Ислом Тўхтахўжаев фикрларини билдирди.
"Қийин ўйин бўлди. Гуруҳдаги биринчи учрашув эди. Бундай майдонда ўйнаш учун қандай рухсат беришади билмайман. Тўп тепиб бўлмайди. Лекин бу баҳона эмас. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз ҳаракат қилди, дуранг қилишга яқин келдик. Ҳаракатларимиз етарли бўлгани йўқ. Бу - футбол.
Футбол ўйнайдиган одамлар билан бирга майдонни текширишса яхши бўларди. Тўп юрмайди бундай майдонда. Сифатли майдонда ўйин ҳам томошабоп кечади. Ташқаридан чиройлидир, бироқ ичи аянчли аҳволда.
Имкониятларимиз бор. 2 та беллашувни уйда ўтказамиз. Бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Ислом Тўхтахўжаев.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии