RU

Последние новости

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Антонио Сориоглу ўз ишининг устаси. Унинг қайтганидан хурсандмиз" Новости

Ислом Тўхтахўжаев: "Антонио Сориоглу ўз ишининг устаси. Унинг қайтганидан хурсандмиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Хабаригиз бор, йиғин аввалида Вадим Абрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Антонио Сариоглоу эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида миллий жамоамизда фаолият олиб боради. Биз шу ва бошқа мавзуларда терма жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йиғин кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. Ҳа, БААдаги машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар иштирок этяпти. Менимча расмий ўйинларда ким ўйнашини ёки ўйнамаслигини мураббий ҳал қилади. Қолаверса ўша пайтга келиб легионерлар етиб кела оладими ёки йўқми Яратганга аён. Ҳозирги шароитда қанча кўп йиғин ўтказилса терма жамоа учун шунча фойдали бўлади. 

Мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин, деб қоламиз. Антонио ўз ишининг устаси. Унинг қайтганидан хурсандмиз. Жисмоний ҳолатни қандайлиги биринчи навбатда футболчининг ўзига боғлиқ. Бугунги замонавий футболда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар энг керакли мутахассислар ҳисобланади. 

Ўртоқлик учрашувлари, айниқа "Зенит"га ўхшаган Европа даражасидаги рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдалидир", - деди Тўхтахўжаев.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика