RU

Последние новости

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  100 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи Новости

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда бекободликлар ўзларининг олий лига баҳсларидаги 700-голларини киритишди.

Бунгача 557 ўйинда “Металлург” рақиблари дарвозасига 697 та гол урганди. Дастлабки турларда рақиблари дарвозаси томон йўл топа олишмаган пойтахт вилояти вакиллари бу сафар битта ўйинда тўртта гол киритишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Ислом Қобилов киритган гол эса “Металлург” учун юбилей – 700-гол сифатида тарихдан жой оладиган бўлди.

Бевосита ушба голнинг киритилишига тўхталадиган бўлсак, гол муаллифи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо қанотдан тўп етказиб берилганда Жаҳонгирнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Зоҳид Абдуллаевлар ташланишди. Ислом иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Шук боис у тўпни пастга туширмасдан боши билан уриб дарвоза чизиғининг кесиб ўтишини таъминлади. Сўнгра ҳар эҳтимолга қарши Абдуллаев ҳам тўпга зарба бериб голга шубҳа қолдирмади. Бироқ бу вазиятда гол барибир “Металлург”нинг ёш ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳисобига ёзилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика