RU

Последние новости

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  8 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Ислом Исоқжонов: “Навбаҳор” жамоасида ўйнаш ёшлигимдаги орзум бўлган” Новости

Ислом Исоқжонов: “Навбаҳор” жамоасида ўйнаш ёшлигимдаги орзум бўлган”

Биринчи даврада “Андижон” жамоасида ўйнаган Ислом Исоқжонов иккинчи даврадан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бу йил “Навбаҳор”нинг ишлари унчалик юришмаяпти. Бу йил “лочинлар” чемпионат рейтингида ўн бешинчи поғонани эгаллади ва биринчи лига баҳсларида иккинчи ўринни қўлга киритган “Норин” жамоаси билан олий лигага ўтиш босқичида беллашиб ўзи учун керакли бўлган натижа ни қўлга киритди. Биз Ислом Исоқжонов билан боғланиб ундан бу йилги чемпионат баҳслари ва фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.

- “Норин” жамоасига қарши ўтиш баҳси қандай ўтди?
- Ушбу баҳс қийин бўлиши олдиндин маълум эди. Ундан ташқари майдон ҳам қор билан қопланган эди. Бу биринчи лигами ёки иккинчи лигами майдонда қор бўлгани боис иккала жамоанинг имкониятлари тенг бўлади. Майдонда қор борлиги сабабли мураббийларимиз берган кщрсатмаларни барчасини амалга ошира олмадик. Шундай бўлсада ўзимизга керак бўлган натижани қўлга киритдик.

- Биламизки сиз “Навбаҳор” клубига иккинчи даврада “Андижон” жамоасидан келиб қўшилдингиз. Бу йилги чемпионат сиз учун қандай ўтди?
- Бу йилги мавсум “Навбаҳор” учун жуда ҳам оғир кечди. Жамоада футболчилар ва мураббийларнинг алмашинуви ўйинга ҳам таъсир қилди. Мавсум якунланишига бир неча тур қолганида мураббийлик постига Илҳом Мўминжонов келганидан сўнг жамоа тактикасида, машғулотларда сезиларли ўзгаришлар бўлди.


- Биринчи даврада “Андижон” клубида ҳаракат қилдингиз. Лекин “Навбаҳор” жамоасини нима учун танладингиз?
- Катта футболга кириб келишимда “Навбаҳор” клуби асосий сабабчи бўлади. Ушбу жамоа ўринбосарлари шарафини ҳимоя қилганман. Лекин туғилиб ўсган жойим Наманган шаҳри бўлгани учун “Навбаҳор” жамоасида ўйнаш ёшлигимдаги орзум бўлган.

- Жамоанинг чемпионатдаги иштироки бироз муваффақиятсиз бўлишига нима сабаб бўлди?
- Менимча мураббийлар алмашинуви, ички мухит жамоанинг ўйинларига таъсир қилди. “Навбаҳор”ни биринчи даврада кўп футболчилар тарк этди, янги футболчилар келди. Шу қатори мен ҳам иккинчи даврадан ушбу клубда тўп тепяпман. Бизга жамоани бирлаштирадиган мураббий керак эди. Мавсум сўнггида Илҳом Мўминжонов жамоани бирлаштира олди. Илҳом ака талабчан, футболчилар билан ака-укадек муомила қиладиган мураббий. Мўминжонов келганидан сўнг клубни ишлари олдинга қараб силжишни бошлади.

- Бу йилги чемпионат ўз нихиясига етди. Сизга бошқа жамоалардан қизиқишлар бўляптими?
- Барча футболчининг фаолиятида бундай ходиса бўлиб туради. Бошқа жамоалардан таклифлар бор. Водий жамоаларидан ҳам воха жамоаларидан ҳам таклифлар бор. Йигирманчи декабрдан клуб билан қишки йиғинни бошласак таклифларни ўрганиб чиқиш учун вақтим етарли бўлади. Менга қизиқиш билдираётган клуб рахбариятлари билан гаплашдим. Улар мени ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Лекин ҳозирча қайси клублардан таклиф бўлаётганини айта олмайман. Ўзимга қолса чемпионлик учун курашадиган жамоада тўп тепишни истардим. Лекин ҳозирги кунда “Навбаҳор”да қолишни истайман. Чунки кейинги йили жамоамиз кучли учлик учун курашадиган жамоа бўлади, деб ўйлайман.


- Ўз олдингизга юқори мақсадларни қўйганмисиз?
- Мен кўпроқ майдонда ҳаракат қилишни, ўйин амалиётига эга бўлишни истайман. Тўғри, ўз олдимга юқори мақсадларни қўйганман. Энг асосийси миллий терма жамоа либосини кийиш мақсадим.

- Рақобатдан қўрқасизми?
- Йўқ қўрқмайман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобат бўлмаган жойда ўсиш ҳам бўлмайди. Барча футболчилар менга ўхшаган спортчи. Ҳаракат қилса барча нарсага эришса бўлади. Терма жамоа савиясидаги футболчи бўлиш қўлимиздан келади.

- Танқидни қандай қабул қиласиз?
- Ҳаммасини тўғри қабул қиламан. Мухлислар танқид қилса улар бор нарсани гапиришади. Тўғри баъзи бир жойда ноўрин танқид қилишлари ҳам мумкин, куракда турмайдиган гаплар билан футболчини ҳақорат қилиши мумкин. Керакли бўлганини ўзимга оламан. Қолган гапларга эса эътибор бермайман. Майдонда ўз ишимни давом эттираман.

- Игорь Шквирин, Бахтиёр Ашурматов ва Илҳом Мўминжонов билан ишлагансиз. Ушбу мураббийлар ҳақида нима дея оласиз?
- Ушбу мураббийларни бир ўринга қўйган бўлардим. Чунки уччала мураббийлар билан жуда ҳам яхши алоқада бўлганман. Ҳар бир мураббий ўзига яраша талабчан бўлади. Кўпроқ Илҳом Мўминжонов тактикасида ўйнаш осонроқ. Бахатиёр Ашурматов ва Игорь Шквирин қўл остида ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганман. Мана “Навбаҳор” жамоасига келиб бунданда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпман. Агарда “Навбаҳор” таркибида қоладиган бўлсам жамоани юқори ўринларга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика