RU

Последние новости

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  1 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  3 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  9 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди" Новости

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"

U-17 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Ислом Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Табрик учун раҳмат. Аммо, ҳали расман чиқмадик. Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги ўйинни кутиб турамиз. Катта эҳтимол билан чиқдик деб ўйлаймиз. 

Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди. 

Футболчиларга ортиқча босим бермаслик учун уч кун давомида улар билан суҳбатлар олиб бордик. Барибир ЖЧга йўлланма олиш вазифаси тургани учун эмоциялар бўлади. 

Мухлислар ва раҳбариятнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.

Биринчи бўлимда қарши ҳужум сабаб тўп ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларга ўйинимиз яхши ўтаётгани айтдик, фақатгина руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилдик. 60-дақиқалардан сўнг Хитойнинг ўтиш фазаларида муаммолар бўлишини ўрганиб чиққандик. Кутганимиздек, Хитой шу дақиқалардан сўнг толиқишни бошлади ва биз ўз имкониятимиздан фойдаландик.

Кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз куч тежамоқчи эмасмиз", — деди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика