RU

Последние новости

13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  0 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  2 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  2 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  6 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3

Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади" Новости

Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов терма жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинлари давомида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугунги назорат учрашувида иштирок этишди. Шогирдларингиз намойиш этган ўйиндан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- "Сурхон"га қарши кечган учрашувлар Янги йилдаги бизнинг дастлабки баҳсларимиз бўлди. Биз иккита таркибга имконият беришга интилдик. Биринчи бўлимда футболчиларимиз барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди. Танаффусдан кейин майдонга ҳаракат қилганлар ёмон таассурот қолдиришмади. Ўз олдимизга қўйган асосий вазифани бажардик.

- Умуман тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда? 23 январь куни бизни қуръа ташлаш маросими кутиб турибди.

- Ҳозирги кунда тайёргарликнинг биринчи қисмини Тошкентда ўтказяпмиз. 21 январдан эса биз Саудия Арабистонига йўл оламиз. Бундан кейинги йиғинлар ҳам режалаштирилган ва аниқланиб бўлган. Барчаси бизнинг режамиз бўйича давом этмоқда.

- Қуръа натижаларига кўра қайси рақиблар биз билан бир гуруҳдан жой олиши биз учун яхши бўлар эди?

- Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча жамоаларга қарши ўйнаш керак бўлади. Мақсадимиз юқори ва шу сабабли барча рақибларга қарши курашишга тайёрмиз.

- Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 8та жамоа мундиал "чипта"ларини қўлга киритади. Масалан, U-20 Осиё кубоги билан солиштирганда йўлланмалар сони икки баравар кўпроқ. Шу сабабли кўпчилик U-17 терма жамоамизнинг вазифаси енгилроқ деб ўйлашмоқда. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ. Мен бундай демаган бўлардим. Осиё чемпионатига қитъанинг энг яхши 16та жамоаси келади. Ўзингиз кўрдингиз саралаш мусобақаси ҳам жуда қийин кечди. Ироқ, Сурия ва мезбон Тайван бизга яхши қаршилик кўрсатишди. Бу ёшдаги ўйинчиларда кўп муаммолар кузатилиши мумкин, масалан, руҳий ҳолат. Ҳар бир рақибга жиддий назар билан қараймиз ва тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз.

- Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг потенциал рақиби ким бўлиши мумкин деб ўйлайсиз? Қайси жамоалар бизга кўпроқ муаммо туғдириши мумкин?

- Футбол ҳар куни ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда, авваллари топ терма жамоа бўлмаган мамлакатлар ҳам яхши қаршилик кўрсатишмоқда. Айнан қайсидир терма жамоани мисол сифатида кўрсата олмайман, масалан Корея ва Япониялар доимий равишда қитъа мусобақаларининг фаворити ҳисобланишади. Барча иштирокчилар жиддий тайёргарлик кўриши аниқ.



Ўзбекистон U-17 "Сурхон U-21"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика