RU

Последние новости

20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  0 19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  23 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3

"Ислом бирдамлик ўйинлари" совриндорлари ва ОАВ вакиллари тақдирланди Новости

"Ислом бирдамлик ўйинлари" совриндорлари ва ОАВ вакиллари тақдирланди

Бугун Тошкентдаги "Олимпия шон-шуҳрати музейи"да тўртинчи "Ислом бирдамлик ўйинлари"да совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар, шунингдек спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси президенти Алишер Султонов, бош котиб Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерациялар вакиллари, спортчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Тадбирни МОҚ матбуот котиби Зафар Имомхўжаев олиб борди



Меҳмонларга спортчиларимизнинг Бокудаги муваффақиятлари акс этган видеоролик қўйиб берилди

Маросимда МОҚ Президенти Алишер Султонов сўзга чиқиб, "Ислом бирдамлик" ўйинларида совриндорлар қаторидан ўрин олган спортчиларни ушбу ютуқ билан табриклар, уларнинг барчаси моддий ва маънавий томонлама рағбатлантирилишини маълум қилди.

Алишер Султонов ўз табриги давомида Бокуда бўлиб ўтган ўйинларда Ўзбекистон ҳисобига олтин медални қўшиб қўйган спортчиларга 10 миллион сўм, кумуш медали соҳибларига 5 миллион сўм, бронза медалини қўлга киритган спортчиларга эса 3 миллион сўмдан мукофот пули тақдим этилишини айтиб ўтди.


Бокудаги мусобақада иштирок этган Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари



Теннисчиларимиз


Мусобақадаги илк медални бизга ўқ отувчиларимиз тақдим этишганди



Спортчиларимиз номидан сўзга чиққан каратэчи Садриддин Сайматов барчаси учун миннатдорчилик билдирди ва Токио-2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этишга ваъда берди

Шунингдек, бугунги тадбирга 27 июнь кунги оммавий ахборот ҳодимлари муносабати билан бир қатор спорт журналистлари, жумладан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Нодирхўжа Юлдашев, Камолиддин Алимов, Даврон Файзиев, Диёр Имомхўжаев, Санжар Ризаев, Тимур Низаев ва бошқалар Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан тақдирландилар. 


Азиз Тўхтамуродов

Маросимдан олинган суратларни ФОТОГАЛЕРЕЯ орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика