Ислом Аҳмедов Қирғиз Республикаси клубига бош мураббий этиб тайинланди
05 мар 12:26
Новости
Ислом Аҳмедов Қирғиз Республикаси клубига бош мураббий этиб тайинланди
"Абдиш Ота" собиқ бош мураббийи Ислом Аҳмедов Қирғиз Республикасининг бошқа бир клубида иш бошлади.
Ўзбекистонлик мутахассис "Азиягол" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Жамоа билан бирга муваффақият ва ажойиб ғалабалар тилаб қоламиз", — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов ўтган мавсум Қирғиз Республикаси чемпионатида "Абдиш Ота" билан мамлакат чемпионига айланган ва мавсум якунига кўра энг яхши мураббий деб топилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии