RU

Последние новости

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  0 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

Ислом Аҳмедов: "Олий лигада 12та жамоани қолдириш тўғри қарор бўлмайди" Новости

Ислом Аҳмедов: "Олий лигада 12та жамоани қолдириш тўғри қарор бўлмайди"

Таниқли мутахассис, бугунги кунда ОФК йўриқчиси сифатида ишлаб келаётган Ислом Аҳмедов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида ўзбек футболида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

"Футболимизда ўзгаришлар катта. Лекин ҳаммасига вақт керак. Осиёда 43та мамлакат бўлса, биз ҳар сафар жаҳон чемпионатига чиқишга даъвогарлардан биримиз. Мен кўплаб давлатларда бўлганман ва ўзаро солиштирув туфайли шуни айтишим мумкин, биздаги аҳвол ёмон эмас. ЎФФга янги раҳбарият келди ва улар шаффофликни юзага чиқармоқчи. Мен бу йўлда омад тилайман. Олдинги раҳбарият ҳам кўп ишларни қилди, буни унутмаслигимиз керак". 

Ислом Аҳмедов шунингдек, олий лигада 12та жамоа қолиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди. 

"Олий лигада 12та жамоани қолдириш менимча ўзини оқламайди. Бизда 34 миллион аҳоли бор, шундай экан, қандай қилиб 12та жамоа қолдириш мумкин? Қолаверса, бизнинг чемпионат Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонники билан бир хил эмас. Олий лигада камида 16та клуб бўлиши керак. Хоразм ва Қорақалпоғистондан ҳам биттадан жамоалар бўлишини истардим. Менга қолса, 18та жамоа бўлсаям майли. Негаки футбол Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Аммо 12та жамоани қолдириш тўғри қарор бўлмайди". 

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика