RU

Последние новости

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  23 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Исламбек Сейтназаров: "Суперлигага чиқиш ниятимиз бор, аммо..." Новости

Исламбек Сейтназаров: "Суперлигага чиқиш ниятимиз бор, аммо..."

Про лига 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Арал Самали" (4:0) учрашуви якунланди.

Ўйиндан кейин "Арал Самали" спорт директори Исламбек Сейтназаров фикрларини билдириб ўтди. 


"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги баҳсларда омад тилайман. Биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", – деди Исламбек Сейтназаров. 

- Бугунги қайдномадан бош мураббий Тимур Турдиев ўрин олмади. Қолаверса, жамоа шифокори ҳам йўқ... 

- Тимур Турдиев Про лицензиясига ўқимоқда. Ҳозир Қозоғистонда. Шифокоримиз Нукусда. Шифокор бор, фақат спорт шифокори йўқ. Ҳозирча ёрдамчи мураббий ҳам йўқ. 

- "Арал Самали" 20 йилдирки, Суперлигада қатнашаётгани йўқ. Бу борада мақсад борми?

- Албатта, ниятимиз бор, аммо стадионимиз, қароргоҳимиз тайёр эмас. 

- Футболчилар илк дақиқалардан мағлубиятга учраши аниқдек иштиёқсиз ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

- Ғалабага бўлган иштиёқ бор. Жамоамиз аъзоларининг ярми ўзгарди. Таркибимизда ўтган йилги ўйинчилардан 5-6 нафари қолди. Йигитлар сўзсиз ютуқ учун ҳаракат қилишди, бироқ ҳаммаси кутилганидек бўлиб чиқмади.

- Клуб раҳбарияти жамоага эътибор қаратяптими?

- Ҳозирда Қорақалпоғистонда Биринчи лигада ва Про лигада жамоалар бор. Биз хусусий секторга қарашлимиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика