Иско vs Бэйл. Бугун ким майдонга тушиши керак?
03 июн 2017 12:04
Новости
Иско vs Бэйл. Бугун ким майдонга тушиши керак?
Сўнгги ҳафталарда футбол мутахассис ва мухлислари "Реал" ярим ҳимоячилари Гарет Бэйл ва Иско борасида муҳокамаларга киришиб кетишди.
"Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан ҳам бу борада ҳеч бўлмаса бир маротаба ўйлаб кўрган бўлса керак. Айни дамда франциялик мутахассиснинг бошқи қотган: "Ювентус"га қарши баҳсда кимни асосий таркибда майдонга тушириш керак?". У айёр Искони танлайдими ёки жисмонан бақувват бўлган Гарет Бэйлними?
Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, Иско майдонда бўлганида "Реал" яхшироқ натижа кўрсатган.
Иско майдонга тушганида | Статистика | Бэйл майдонга тушганида |
75% | Ғалабалар (%) | 54% |
2.58 | "Реал"нинг ҳар ўйиндаги ўртача голлари сони | 2.50 |
1.08 | Роналдунинг ҳар ўйиндаги ўртача голлари сони | 0.46 |
4 | Роналду билан ўйинларда урган голлари | 3 |
4 | Роналду билан ўйинларда голли узатмалари | 2 |
"Қироллик клуби" Бэйл майдонга тушган баҳсларнинг 54%да ғалабага эришган, Иско билан эса 75% баҳсларда.
Иско иштирок этган ўйинларда "Реал" ҳар баҳс ўртача 2.58 та гол урган ва бу Бэйлнинг натижасидан яхшироқ.
Сизнингча бугун ким асосий таркибда майдонга тушиши керак?
Комментарии