Иско “Реал”ни тарк этиб, “Сити”га ўтишга тайёр
05 дек 2018 21:58
Новости
Иско “Реал”ни тарк этиб, “Сити”га ўтишга тайёр
“Реал” ярим ҳимоячиси Иско қишки трансфер ойнаси вақтида жамоаси билан хайрлашмоқчи, дея хабар бермоқда El Chiringuito.
Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи жамоадошлари билан суҳбатда “Реал”ни тарк этиб, январда “Сити”га ўтиша тайёр. Албатта инглиз клуби уни ўз сафига кўришни истаса...
Илгариро Иско ва мадридликлар устози Сантяго Солари ҳақида келишмовчилик келиб чиққанлиги хақида хабарлар чиққанди. Ла Лиганинг 13-тури доирасида “Эйбар”га (0:3) қарши баҳсдан кейин футболчи мураббий билан қўл бериб куришишдан бош тортганди. Шундан кейин Солари ЕЧЛ 5 – тури доирасида “Рома”га қарши беллашувда футболчини захирада қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” раҳбарияти ўтган йили ёзда Искони сотиб олишга уринганди.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии